RU

Последние новости

09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  3 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8

ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди! Новости

ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!

ЕЧЛ финалининг иккинчи иштирокчиси аниқланди.

Бу икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Пари Сен-Жермен" жамоаси бўлди. Энди "Альянц Арена" мезбонлигидаги 31 май кунги финалда ПСЖ – "Интер" тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Чемпионлар Лигаси

1/2 финал

Жавоб учрашуви

ПСЖ – "Арсенал" 2:1 

Париж. "Парк де Пренс". 00:00

Голлар: Фабиан Руис 27, Ашраф Ҳакими 72' – Букайо Сака 76'

Гол урилмаган пенальти: Витинья 69' (дарвозабон)

ПСЖ: Жанлуижи Доннарумма, Ашраф Ҳакими, Маркиньос, Вильян Пачо, Нуну Мендеш (Гонсалу Рамуш, 88), Жоау Невеш, Витинья, Фабиан Руис, Брэдли Барколя (Усмон Дембеле, 70), Хвича Кварацхелия, Дезире Дуэ (Люка Эрнандес, 74).

"Арсенал": Давид Райя, Юрриен Тимбер (Бен Уайт, 83), Уильям Салиба, Якуб Кивёр, Майлс Льюис-Скелли (Риккардо Калафьори, 68), Деклан Райс, Томас Парти, Мартин Эдегор, Букайо Сака, Габриэль Мартинелли (Лаендро Троссард, 68), Микель Мерино.

Огоҳлантиришлар: Нуну Мендеш (18), Деклан Райс (26), Майлс Льюис-Скелли (56), Риккардо Калафьори (86), Хвича Кварацхелия (86), Букайо Сака (86).

Биринчи учрашув: 1:0

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ПСЖ ҚИТЪАНИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ТУРНИРИ ФИНАЛИДА!

90+2. Зарба! Мерино бош билан ноаниқ зарба йўллади ва афсус-надомат чекди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

88. ПСЖда ўзгариш: Мендеш ўрнига Рамуш туширилди. 

86. Букайо Сакага эътироз учун сариқ карточка берилди. 

86. Калафьори ва Кварацхелия тортишиб кетишди ва уларнинг иккиси ҳам огоҳлантирилди. 

83. "Арсенал"да ўзгариш: Тимбер ўрнига Уайт ўйинга қўшилди. 

81. Зарбааа! Бу гал Дембеленинг зарбасини Райя қайтарди! Кучли зарба! Қойилмақом сэйв!  

80. Уууух! Букайо Сака Калафьорнинг пасидан кейин яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Даҳшат! 

79. ПСЖ футболчилари қисқа паслар билан ўйнаб, темпни бироз пасайтирмоқда ва ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.

76. ГОООООЛ! Букайо Сака ҳимоячи орқали келган тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабонни алдади ва бўш қолган дарвозани ишғол этди – 2:1! 

74. ПСЖда ўзгариш: Дуэ ўрнига Эрнандес туширилди. 

72. ГООООЛ! Дембеле тушиши билан фойда келтирди, унинг пасидан кейин Ҳакими тўпни пастки бурчакка йўналтирди – 2:0!

70. ПСЖда алмаштириш: Барколя ўрнига Дембеле майдонга тушди. 

69. Уууух! Витинья пенальтидан унумли фойдалана олмади. Унинг пастки бурчакка йўллаган зарбасини Райя қайтарди!

68. "Арсенал"да 2 та ўзгариш: Льюис-Скелли ўрнига Калафьори, Мартинелли ўрнига Троссард тушди. 

66. Пенальти! Ҳакимининг зарбасидан кейин тўп Льюис-Скеллининг қўлига тегди. 

65. "Арсенал" вакили қўл билан ўйнаган бўлиши мумкин. Бош ҳакам VAR монитори сари йўл олди. 

64. Уууух! Букайо Саканинг қойилмақом айланма зарбасини Жанлуижи Доннарумма бартараф этди! Даҳшааат! Доннарумма "жинни", "тентак"!

60. Эдегор ичкарига пас узатди, Доннарумма чиқиб келиб тўпни уриб юборди.

58. Ууух! Сака бурчак зарбасидан тўғридан тўғри дарвозани пойлади, аммо Доннарумма тўпни қайтарди! 

57. Зарбааа! Саканинг ўнг оёқда берган зарбаси йўлига Мендеш ғов бўлди, бурчак зарбаси. 

56. Майлс Льюис-Скелли Барколяни қўполлик ишлатиб, тўхтатиб қолди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

53. Мендешнинг пасидан сўнг Дуэ дарвоза томон айланма зарба беришга уринди, аммо тўп ноаниқ кўриниш олди. 

49. Мартинелли чап қанотда Ҳакимини алдашга уринди, аммо кутилмаганда Барколя ёрдамга етиб келди ва тўпни олиб қўйди.

48. Маҳаллий аҳоли турли қўшиқларни куйлаб, севимли жамоалари Чемпионлар Лигаси финалига чиқаётганини байрам қилишни бошлади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Букайо Сака жарима майдончаси ичида фаоллик намойиш этиб, зарбага ўхшаб кетадиган пас узатди, аммо тўп шеригига қадар етиб бормади. 

41. Меҳмонлар астойдил прессингда ишламоқда, аммо кўпчилик футболчилар чарчаб қолгани учун бу дастлабки 15 дақиқаликдаги каби иш бермаяпти. 

39. Невеш ва Дуэ ўзаро комбинация ҳосил қилиб, финт билан шеригига пас берди, аммо лондонлик ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

37. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика 43 га 57 фоизни кўрсатмоқда. Бироқ бу бўйича устунлик ҳисобда акс этмаса, ҳаммаси фойдасиз бўлиб қолаверади. 

35. Мерино рақибни чалиш орқали тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ ҳакам қоида бузиш қайд этди.

33. Зарбалар бўйича статистика: 4 - 6

30. Уууух! "Арсенал"дан қўпол хато ва ПСЖдан хавфли ҳужум. Барколя бир ҳимоячини алдаб, ерлатиб зарба берди, аммо Райя тўп дарвозадан жой олишига йўл қўймади.  

27. ГОООООЛ! Фабин Руис жарима майдончаси чизиғидан йўллаган кучли зарбаси орқали тўпни шунчаки дарвозага жойлаб қўйди – 1:0!


26. Деклан Райс Хвича Кварацхелияга нисбатан қоидани бузди ва жазоланди. 

23. Зарба! Меҳмонлар хатосидан сўнг Дезире Дуэ дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, аммо тўп тўғри Райянинг қўлларига бориб тушди. 

22. Зарба! Тимбернинг ўнг оёқда олисдан берган зарбасига Жанлуижи Доннарумма эга чиқди. 

18. Нуну Мендеш Юрриен Тимберга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

17. Зарбааа! Хвича Кварацхелия жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади ва дарвоза устунини пойлади. Яхши зарба. 

13. Парижликлар тўпни лондонликларга топшириб, ҳимояда хотиржамликни сақлаб турибди. 

11. ПСЖ тўпни эгаллаб олиб, катта тезликда олдинга ўтди. Ҳакимининг ерлатиб берган паси яхши ўйланди, лекин бу Давид Райяга тайёр совға эди. 

9. Доннаруммага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Луис Энрике вазиятдан фойдаланиб, шогирдларига бир нималарни уқтирмоқда. 

8. Зарбааа! Даҳшааат! Мартин Эдегорнинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини Доннарумма қайтаришга эришди! Қандай дарвозабон-э бу! 

4. Зарбааа! Мартинеллининг яқин масофадан чап оёқда берган зарбасини Доннарумма қайтарди! Энг қизиғи, тўп "аут"дан узатилганди. 

3. Уууух! Тимбернинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Деклан Райс бош билан дарвозани бироз ноаниқ нишонга олди. Биринчи хавфли зарба "Реал"ни ранжитган футболчида. 

2. "Парк де Пренс" бугун шунчаки "ёнади". ПСЖ биринчи учрашувдаги шаштини кўрсатса, "Арсенал" йўқотадиган нарсаси йўқлигини ҳис этган ҳолда жанг таклиф этади. 

1. Германиялик бош ҳакам Феликс Цвайер ўйинни бошлаб берди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграб ўтди. 

- Учрашув 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика