RU

Последние новости

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  1 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  4 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

Дунёнинг энг яхши 10 марказий ҳимоячиси Новости

Дунёнинг энг яхши 10 марказий ҳимоячиси

Теги :  ТОП-10
Марказий ҳимоячилар ичида етакчиларни яхши биламиз, лекин ўзимиз учун янги исмларни ҳам кашф этамиз.

Марказий ҳимоячилар аввалгига нисбатан ҳозирги кунда кўпроқ қадрланмоқда. Уларнинг трансфер нархи ҳам буни исботламоқда. Энди Рио Фердинанд каби йиллар давомида энг яхши, энг қиммат марказий ҳимоячи бўлиш қийин, рекордларни кўп чўзмай янгилашмоқда. "Ливерпуль"нинг узоқ йиллардан бери илк жиддий ғалабалари билан бирга ҳимоя марказида пайдо бўлган ван Дейк мисоли – ҳимоячиларга ишониш зарурлгини кўрсатмоқда. 

Эътиборингизни "айнан ҳозирги кунда" деган жумлага қаратамиз — бу мавсум рейтингдаги у ёки бу ҳимоячиларнинг жойлашишига бевосита таъсир кўрсатди. 


10-ўрин. Франческо Ачерби ("Лацио"; Италия)

Кўплаб топ жамоалар ҳимояси кутилганидек ҳаракат қила олмаётган бир паллада, ёш, иқтидорли, меҳнаткаш йигитни эътироф этишни лозим деб топтик. "Лацио" А Серияда энг кам гол қўйиб юборган ва Европа бўйича бу борада энг яхши кўрсаткичга эга клублардан бири ҳисобланади, Ачерби эса – Симоне Инзаги "машинаси"нинг муҳим детали. Дарвозабон Стракоша вақти-вақти билан жуда қийин вазиятларда жамоасини қутқараётгани бор гап, лекин ҳимоядагилар тўпни олиб қўйишда ҳам, у учун курашда ва тўпни узоқлаштиришда ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда. "Бургутлар"нинг ўйин услубини инобатга олсак "Лацио" рақиблари зарба бериш учун етарлича имкониятга эга бўладилар. Ачерби бу борада уларни хавфини минимум даражага туширишда жонбозлик кўрсатади. 


9-ўрин. Леонардо Бонуччи ("Ювентус"; Италия)

Симеоне шогирдларидан ҳам кимнидир алоҳида кўрсатишни хоҳлардик, лекин у ерда индивидуал кулчардан кўра, умумий тизим яхши ишлайди ва Облакдан яхшироқ ўйин кўрсатаётган ҳимоячи ҳам йўқдек. Бу ерда жамоа тактикаси ҳам муҳим роль ўйнайди. Танганинг бошқа томонида – "Ювентус" триоси. У ерда эса бирданига учта кучли марказий ҳимоячи. Бу ерда қария Кьелли бўлиши мумкин эди, лекин жароҳат сабаб у Италия чемпионати доирасидаги бор йўғи 2 учрашувда майдонга тушди. Бу ерда Ляпорт бўлиши мумкин эди, аммо яна жароҳатлар ўз сўзини айтди. Яна Хуммельс ёки Зюле ёдга тушади, лекин уларда ҳам қандайдир сабаблар бор. Лекин Бонуччи "Ювентус" ҳимоясининг муҳим аъзоси ва уни мустаҳкам бўлишига катта ҳисса қўша олди. де Лигт эса Италияга кўникиши қийин бўлмоқда ва айтишларига қараганда, ўзига бошқа жамоа қидиришга тушган. Аммо Леонардо эса сўзсиз асосий таркиб вакили. 


8-ўрин. Жерар Пике ("Барселона"; Испания)

Умуман олганда Жерар – бундай рейтингда топ-5да бўлиши керак эди. Лекин "ҳозирги вақтда" кўриниш сал бошқачароқ бўлмоқда. Бу ерда Тер Штеген "Барселона" ҳимоячиларидан норози бўлгани ва клубдагилар Пикени футболдан кўра кўпроқ бизнес билан оввора бўлиб қолганидан нолишганди. Испаниялик футболга "тўйгандек", натижада ўз устида ишлашни сусайтиргандек. Шу билан бирга рақиблар "Барселона" дарвозаси олдида кўп ҳам вазият ярата олишмайди. Ла Лигада – Пике нисбатан стабил ўйин кўрсатмоқда ва Ленгле ҳамда Умтити хатоларини сездирмай кета олмоқда. 


7-ўрин. Милан Шкриньяр ("Интер"; Словакия)

Контенинг "Интери"да бир йўла 4та ажойиб марказий ҳимоячи мавжуд. Ёш Сандро Бастони тажрибали Диего Годин билан тап тортмай рақобатлаша олишини исботлаб улгурди, де Врей – зўр ҳимоячи, лекин бу квартетда голландияликни ҳам эмас, Милан Шкриньярни қайд этиш ўринли. У эндигина 25 ёшда – марказий ҳимоячи учун бу ҳали ҳаммаси олдинда дегани, яъни у ўз устида ҳали янада кўп ишлаши ва кучайиши ҳеч гап эмас. Шу билан бирга Милан бугуннинг ўзида топ даражага чиқа олгандек, "Интер" дарвозаси олдида вазият яратилиши бўйича жамоа "Лацио" ва "Ювентус"ни ортда қолдириб кетди. Бунда Шкриньярнинг улуши катта албатта. Ҳимоячи АПЛ клублари ва Мадриднинг "Реал" жамоаси қизиқишларига сабабчи бўлмоқда.  


6-ўрин. Дайотчанкуль Упамекано ("РБ Лейцпиг"; Франция)

Бундеслигада бу мавсум фақат бир жамоа тартибли ҳимояси билан мақтана олади – бу "Лейпциг". Кўпчилик учун кутилмаганда етакчилари жароҳат олган "Бавария" омадсизликларга учради. Марказда Алаба бор, лекин аввалги ишончли ўйин йўқ бўлгандек туюлмоқда. "Лейпциг" эса баъзи кичик хатолар ва анча очиқ футбол намойиш қилишига қарамай, рақибларига ўз дарвозаси олдида жуда кам имкон қолдираётгани билан мақтана олади. Упамекано ҳозир нафақат ўз клуби балки бутун Бундеслигадаги энг кучли ҳимоячилардан бири. 


5-ўрин. Харри Магуайр ("Манчестер Юнайтед"; Англия)

Ўзининг янги жамоасига аввалги ишончни қайтаришдан кўра, ишончли ўйин кўрсатаётган ҳимоя чизиғининг бир вакили бўлиш осонроқ. Де Хеа ҳам чарчадими, аввалгидек идеал ўйин кўрсата олмаяпти. Таянч зона ҳақида эса ортиқча гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ. МЮ ҳимояси анчадан буён мухлисларини ишончли ҳаракатлари билан хурсанд қилмаяпти. Шу паллада Магуайр харид қилинди — индвидуал олганда Харрига ҳеч қандай ортиқча эътироз йўқ. Бу трансферига сарфланган пулларни оқлаётган кучли марказий ҳимоячи. Футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи (80 млн фунт). Унга яқин вақтлар ичида яна бир кучли шерик олиб келишлари кутилмоқда, лекин Харрининг ўзи ҳам ҳимояга анча ёрдам берди.  


4-ўрин. Рафаэль Варан ("Реал"; Франция)

Шундай паллалар бўладики, Варан – сайёрамизнинг энг яхши ҳимоячисидек тасаввур уйғотади. Лекин тарозининг иккита палласига барча ижобий ва салбий сифатларни қўядиган бўлсак, бир катта камчиликни сезамиз. "Реал" маркзий ҳимоячиси ҳали нисбатан ёш бўлишига қарамай, жуда кўп соврин ютишга улгурди. Клубда ҳам, терма жамоада ҳам у деярли барча мусобақаларни ютиб бўлди, аммо у чинакам етакчи, йўлбошчи бўла олмаётгандек. Куртуа хатоларга йўл қўяётган дамларда, Рамос яхши спорт формаси бўлмаганда, Варан ҳам йўқолиб қолади. Ҳозир Зидан ҳимояда тартиб ўраната олгандек ва Рафаэлнинг оти чопиб турибди. Лекин бу қанча давом этишини ҳеч ким аниқ билмайди. Ким билади дейсиз, балки Рафага ёнида Рамосдек етакчи борлиги ҳалал бераётгандек. Яъни Варан маъсулиятни ўз бўйнига олиши шарт эмас, буни амалга оширадиган сардор бор. Кузатамиз, воқеалар қандай ривожланаркин. 


3-ўрин. Калиду Кулибали ("Наполи"; Сенегал)

Кимдир "Наполи"нинг натижаларига қараб, Кулибалини бу қадар юқорига олиб чиқиб қўймаслик керак деб айтар. Лекин синчковлик билан эътибор берилса, Гаттузо жамоаси ҳимояси Калиду бўлмаганида анча қийналиб қолган бўларди. Кулибали дунёнинг энг кучли ҳимоячилари қаторидан узоқ вақтдан буён тушмай келади. У "Наполи"даги жамоавий хатоларни ёпиб кета олмас, лекин клуб Анчелоттини йўқотди, лекин Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқди, А Сериядаги омадсизликларни енгиб ўта олди. Калиду учун эса жамоасини ўзгартириш вақти келди шекилли. Бундай кучли футболчи соврин ютишга ҳақли.  


2-ўрин. Серхио Рамос ("Реал"; Испания)

Рамос фаолиятида шундай даврлар бўлдики, у ўргатиб қўйган даражасида тўп тепа олмади. Лекин ҳеч қачон у тушкунликка тушмаган ва ўзига бўлган ишончини йўқотмаган. Танқидчиларга жавобан у бир-икки ўйин ёки бир ойни эмас, бутун фаолиятини баҳолашни сўрайди – у ерда эса бир дунё совринлардан ташқари Серхио футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилар қаторига киради. Рамос аввалгидек тез югура олмаётган бўлиши мумкин, қўпол хатога йўл қўйиши ҳам учраб турибди, карточкалар эса футболчи ёшлигида ҳам у билан бирга эди. Лекин ҳозир "Реал" "Атлетико"дан ҳам камроқ гол қўйиб юборди ва бу Куртуа ўз ўйинини топиб олгани, Варан ва Рамос эса бунда унга ёрдам бераётганидан дарак. Серхио яна чўққида. 


1-ўринда. Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"; Нидерландия)

Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси-ку, лекин ван Дейкни биринчи ўриндалигини шубҳа остига олиш ҳозир аҳмоқлик бўлади. Охирги пайтлар кўпчилик уни Видич ёки Терри билан (уларнинг энг яхши спорт формасидаги ҳолати билан) – идеал МЮ ва "Челси"да уларнинг статистикаси ажойиб эди, Виржил бу мавсум аввалгисига қараганда сал бўшашгандек. Аммо кўпроқ муддатни ҳисобга олайлик, унинг имкониятларини инобатга олинг. Виржил ван Дейк – дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиси. У Рамосдан ёшроқ, у Кулибалидан фарқли ўлароқ ЕЧЛ финалида ғалаба қозонди, у Варанга етишмаган етакчилик қобилиятига эга, унинг жамоаси Магуайр "МЮ"сини жадвалда 37 очкога ортда қолдирмоқда ва 9 тага камроқ гол ўтказиб юборган. Ван Дейк Упамекано ва Шкриньярдан тажрибалироқ, у Пике ва Бонуччидан фаолиятининг чўққисига энди чиққани билан ажралиб туради.


Жаҳонда кучли марказий ҳимоячилар кўп – бу ўнликдан эса футболчилар ушбу мавсумдаги ўйинларига кўра киритилди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика