RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  19 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди Новости

Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди

Суперлига 10-туридан ўрин олган баҳс ниҳоясига етди.

Суперлига

10-тур

"Шўртан" – "Андижон" 1:0  

Ғузор. "Марказий" стадиони. 20:30

Гол: Дониёр Нарзуллаев (Тимур Мамасидиқов) 33'

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Акмал Ғиёсов, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Владимир Назаров

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 8.Шаҳбоз Нуриддинов (77.Асадбек Саитхонов, 60), 10.Тимур Мамасидиқов, 15.Жўрабек Маннонов (14.Аброрбек Тошқўзиев, 67), 24.Дониёр Нарзуллаев (27.Чориёр Турсунқулов, 78), 33.Бекжон Раҳматов (99.Комрон Сайдазимов, 67), 45.Ғанишер Қодиров (21.Муродхўжа Жабборов, 78), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов.

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 5.Миркомил Абдураззоқов, 11.Далер Шарипов, 47.Асилбек Анваров.

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 4.Исломбек Маматказин, 6.Алтин Крезиу, 7.Рустам Турдимуродов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев (18.Дамир Темиров, 90+1), 11.Ислам Машуков, 14.Абдураҳмон Комилов (5.Абдулвоҳид Ғуломов, 90+1), 23.Дониёр Абдуманнопов, 33.Олег Зотеев, 66.Миомир Журичкович, 71.Бектемир Абдуманнонов (22.Усмонали Исмоналиев, 66).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 8.Искандар Шайқулов, 13.Сардор Азимов, 70.Аббосбек Абдуғоффоров, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов (24), Бекжон Раҳматов (45+3).

Четлатишлар: Миомир Журичкович (40).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Зарбааа! Абдуманноповнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсинни титратди. 

90+1. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Абдуғаниев ўрнига Темиров, Комилов ўрнига Ғуломов баҳсни якунлаб қўяди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Уууух! Мамасидиқовнинг зарбаси ўткир бурчакка йўл олди, аммо ноаниқ. 

85. Зарбааа! Султонмуродовнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетди. Даҳшат! 

80. Абдуманнопов жарима майдончаси ичидаги Крезиуга пас узатди, бироқ легионер футболчи тўпни тўхтата олмади. 

78. "Шўртан"да алмаштириш: Нарзуллаев ўрнина ўрнига Турсунқулов, Қодиров ўрнига Жабборов туширилди. 

73. Уууух! Қодировнинг зарбасидан сўнг Зотеев жамоаси жонига ора кирди ва тўпни тиззаси билан қайтариб қолди. 

72. Тошқўзиев Исмоналиевни йиқитди, ҳакам жарима белгилади. 

70. Зарбааа! Абдуғаниев узоқдан кучли, аммо ноаниқ зарба берди. 

67. "Шўртан"да 2 та ўзгариш: Маннонов ўрнига Тошқўзиев, Раҳматов ўрнига Сайдазимов учрашувни давом эттиради. 

67. Зарбааа! Мамасидиқовнинг пасидан кейин Қодиров мўлжалда сал адашди. 

66. "Андижон"да алмаштириш: Абдуманнонов ўрнига Исмоналиев баҳсга қўшилди. 

64. Маннонов шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди ва ўзгартиришларини сўради. 

63. Зарба! Бектемир Абдуманноновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси манзилга аниқ бормади. 

60. "Шўртан"да ўзгариш: Нуриддинов ўрнига Саитхонов тушди. 

59. Зарба! Турдимуродовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп тўрнинг ташқи томонига бориб тушди. 

57. Зарбаа! Бу гал "Андижон" сардори Олег Зотеев ғузорликлар дарвозасини пойлади, Эшбўтаев зарбани қайтарди! 

56. Зарбааа! Қўзиевнинг ўта кучли зарбаси сал қолса дарвозага кириб кетарди. Кутилмаган ва даҳшатли зарба бўлди! 

54. Уууух! Раҳматов яқин масофадан ноаниқ зарба йўллаб, қулай вазиятни кўкка совурди. 

51. Зарбааа! Абдуманнонов ҳимоячини чалғитиб, яқин масофадан дарвозани нишонга олди. Эшбўтаев ўз ўрнида! 

50. Абдуманноновнинг ичкарига ошириб берган узатмасидан сўнг Эшбўтаев тўпни эгаллаб олди. 

48. Андижонлик ишқибозлар севимли жамоасини Ғузорда қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Андижон"да ўзгариш: Машуков ўрнига Шайқулов туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+4. Бош ҳакам VAR мониторига йўл олди ва вазиятни ўрганиб чиқди. Шундан сўнг Раҳматовнинг қизилини сариққа алмаштирди. 

45+3. Бекжон Раҳматов тўп учун кураш чоғида Рустам Турдимуродовни ортдан чалиб йиқитди ва майдондан четлатилди

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

44. Зарбаа! Қўзиев олисдан чап оёғида дарвозани пойлаб кўрди, аммо тўп анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

42. Зотеев ҳимояда фаоллик кўрсатиб, тўп Нарзуллаев орқали майдонни тарк этишини таъминлади. 

41. Зарбаа! Қўзиевнинг жаримадан берган зарбасини Раҳимов қайтаришга эришди. 

40. Журичковичга қизил карточка кўрсатилди! Вазият сўнгги умид фоли сифатида баҳоланди. 

39. Рустам Чориев қоида бузиш ҳолатини батафсил ўрганиш учун VAR монитори томон йўл олди. 

36. Миомир Журичкович Қодировга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

33. ГОЛ! Мамасидиқов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, Нарзуллаевни қулай пас билан таъминлади. Дониёр қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

32. Ғанишер Қодиров ҳаводан келган тўпга астойдил интилди, аммо баланд сакраган посбон Раҳимов тўпни илиб олди. 

29. Нарзуллаев яқин масофадан чалқанча услубда зарба бериб кўрди, бироқ офсайд қайд этилди. 

25. Корнерлар бўйича "Шўртан" олдинда – 3:1. Бироқ ҳозирса бундан самара чиқмаяпти. 

24. Абдуманнопов Пирмуҳаммадовга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

23. Зарбааа! Бектемир Абдуманноновнинг чап оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади. 

21. Журичкович "Шўртан" аъзоси узатма амалга оширишига йўл қўймади. 

19. "Шўртан" вакиллари босимига учраган Миомир Журичкович таваккал қилиб ўтирмади ва тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

15. Комиловнинг қанотдан ошириб берган тўпига Бектемир Абдуманнонов ҳарчанд уринмасин, етиб боролмади. 

14. Султонмуродовнинг ҳужумчилар томон узун паси тўғри Раҳимовга борди.  

11. Зарбааа! Машуковнинг жарима майдончаси ичидаги зарбасини Эшбўтаев қайтарди. 

10. Комилов Мамасидиқов тўпни ичкарига ошириб беришига йўл қўймади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

8. Машуков Турдимуродовни қулай пас билан таъминлашни истади, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

7. Абдуманнопов ўйин эпизодида Нарзуллаевнинг оёғини босиб олди. 

5. Пирмуҳаммадов ўнг қанотда Турдимуродовни фоль эвазига тўхтатиб қолди. 

4. Абдуманнопов Пирмуҳаммадов билан тўқнашиб кетди, кейинроқ Дониёр узр сўради. 

2. Қўзиев олис масофадан зарба йўллаб, Раҳимовни синовдан ўтказиб кўрди.  

1. Учрашув бошланди! 

- Чамаси 20 дақиқада чироқ ёнди. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Ғузордаги стадионда чироқ ўчиб қолгани учун ўйин бошланиши кечикмоқда.  

- Учрашув 20:30 да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика