RU

Последние новости

13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  13 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана" Новости

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана"

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Маракана"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Маракана" ғолиб чиққан эди.


"Маракана" - Бразилия

Клуб: "Фламенго", "Флуминенсе" ва Бразилия терма жамоаси

Очилган йили: 1950 йил 16 июнь

Сиғими: 199 854 (ЖЧ-1950), 78 838

Стадион ҳақида фактлар:

- "Маракана" Гиннеснинг Рекордлар китобига 180 000 мухлис сиғадиган ўрни билан энг катта стадион сифатида киритилган. Баъзи манбаларда стадион 200 000 мухлисни ҳам ўз бағрига сиғдира олиши ёзилган.

- Стадион ва унинг атрофидаги умумий майдон 195 000 квадрат метрдан ҳам ошади.

- Қурилиш 1948 йилнинг 2 августида, яъни ЖЧдан 2 йил аввал бошланган. Қурилиш учун жой шаҳарнинг тарихий қисми яқинидан танланган.

- Лойиҳа Рио-де-Жанейронинг энг яхши 7 архитектори (Рафаэль Гальвао, Педру Бастос, Орландо Азеведо, Антониу Карнейру, Мигель Фельдман, Валдир Рамос ва Оскар Валдетару) томонидан яратилган.

- Қурилишда 1500га яқин инсон ишлаган, турнир яқинлашгач эса икки баравар кўп. 1950 йилда ЖЧ бошланганда ҳам стадион тўлиқ қурилмаган эди, аммо бу ўйинларни қабул қилишга ҳалақит бермаган.

- Финалда эса 173 830та чипта сотилди, аммо стадионга келганларнинг сони бундан ҳам кўп эди 199 мингдан 210 минггача - шунчаки ажойиб!

- Стадионнинг асосий кириш йўлагида футболчининг ҳайкали жойлашган. Ушбу ёдгорлик Бразилия терма жамоасининг 1958 йилда Швецияда бўлиб ўтган ЖЧдаги ғалабаси шарафига ўрнатилган.

- Шон-шараф залида Пеле, Роналдо ва Зико сингари энг кучли футболчилар ўз номларини қолдиришган.

- Марио Филью футболнинг ашаддий ишқибози бўлган ва "Флуминенсе" мухлиси бўлган. 1966 йилда унинг ўлимидан сўнг стадион Фильюнинг номига ўзгартирилган. Шундай экан "Маракана"нинг расмий номи Estádio Jornalista Mário Filho ҳисобланади.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" 

Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг!  


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика