RU

Последние новости

01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  147 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  4 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11

Драган Черан - Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш, ҳужумчиларга нима етишмаётгани ва "Пахтакор"даги тақдири ҳақида Новости

Драган Черан - Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш, ҳужумчиларга нима етишмаётгани ва "Пахтакор"даги тақдири ҳақида

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" 2021 йилда ҳам чемпионликни ҳеч кимга бермади ва олтин медалларига эга чиқди.

Кетма-кет учинчи йил Суперлигада биринчи ўринни эгаллаётган "шерлар" умумий ҳисобда Суперкубок билан бирга ҳисоблаганда мавсумни иккита соврин билан якунлади. Бунда албатта асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчиси Драган Черан катта хажмдаги ишни бажариб берди. Сербиялик ижрочи 16та гол билан кетма-кет учинчи йил Суперлига тўпурарига айланди. Биз мавсум якунлари бўйича Чераннинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Драган "Пахтакор"нинг йилни 2та кубок билан якунлагани қониқарлими? Ёки бу мавсумдаги ҳаракатларга нисбатан камми? Шахсан ўзингиз буни қандай баҳолайсиз?

- Албатта мавсумдан қониқиш ҳосил қилдик. 2021 йилни яхши ўтказдик. Боиси чемпионат стартидан аввал Суперкубокда ғолиб чиқиб ўзимиз учун ишонч орттириб олган эдик, деб ўйлайман. Охирида барчасини чиройли якунлаш учун кубокда ғолиб чиқмаганимиз аламли ҳолат бўлди. Шунга қарамай ажойиб мавсум ортда қолди. 

- Ўзбекистон кубоги финалида дисквалификация сабаб "Насаф"да Марко Станоевич, "Пахтакор"да сиз майдонга туша олмадингиз. Бу икки футболчи ўзаро келишиб олган, деган ҳазил гаплар ҳам бўлди...

- Ҳа, нима ҳам дердим вазият шундай бўлиб қолди. VAR қарори туфайли биз иккимиз финални ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Мавсумни бундай тарзда тугатиш ҳамма футболчига ҳам ёқмаса керак. "Пахтакор" учун хафаман, Марко ва "Насаф" учун хурсандман. 

- Ўзбекистонга келганингизга 5 йил тўлди. Ёзда хаттоки мамлакат фуқаролигини олиб терма жамоамизда ўйнаш имкониятига эга бўлган эдингиз. Лекин вакилларимиз Саудия Арабистонига ютқазиб қўйишди. Эндиликда сизнинг бу борадаги режаларингиз ўзгармадими?

- Ўзбекистон паспортини ололмаганим афсусланарли ҳолат. Ўйлайманки, терма жамоага ёрдам бера олардим. Аммо кейинги ҳал қилувчи босқичга чиқа олишмади. Натижада барчаси ўзгариб кетди.  

- "Пахтакор" футболчиларига чемпионлик учун мукофот пуллари берилдими? Чунки тақдирлаш маросимида айрим ўйинчиларнинг кайфияти яхши эмасди...

- Ушбу саволга жавоб бера олмайман. Биз барчасини клубнинг ичида ҳал қиламиз. 

- Юқорида айтганимиздек уч йилдан бери тўпурарлар пойгасида биринчиликни қўлга киритиб келмоқдасиз. Ўзбекистонлик хужумчиларга бу борада нима етишмаяпти? Агар пенальтиларни ҳисобга олмаганда 15та ҳам гол уришмаяпти...

-  Очиғини айтадиган бўлсам, яхши хужумчичлар бор. Фақатгина вазиятларни якунлаш етишмаяпти, холос. Бир неча йил юқори даражада тўп тепиш учун кўпроқ шунинг устида ишлаш керак. Фикримча қолган ҳужумчилар ёмон мавсум ўтказишмади.

- Сизни кейинги йил ўз жамоасида кўришни истаётган мураббийлар талайгина. "Пахтакор"даги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Ҳа, 2022 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида ўтказаман. 

- Бу йилги "Пахтакор" аввалгиларига хусусан Шота Арвеладзе даврига қараганда кучсизмиди?

- Ўйинларимизни кўрган бўлсангиз бунга амин бўлгансиз. Мавсум бошида жамоани деярли битта таркиб тарк этди. Улардан 4 нафари асосий ўйинчилар ҳисобланарди. Ёзда иккита футболчи Достон ва Одил қайтди. Аммо Жалолиддин Машарипов қайтгани йўқ. Машарипов ўйинимизда кўп нарсани ҳал қилиб берарди. Шундай бўлсада, катта ҳажмдаги ишни бажардик ва чемпион бўлдик. 

- Жамоа мухлислари галдаги мавсумда нимага умид қилишлари мумкин ва уларга айтадиган сўзингиз борми? 

- "Пахтакор" ҳар доим соврин учун курашади. Ички чемпионат ва ОЧЛ баҳсларида бизга мухлислик қилишларини сўраб қоламан. Яқинлашаётган янги йилингиз билан табриклайман.  


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика