RU

Последние новости

08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  0 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  1 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  4 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  178 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1

Драган Черан: "Мухлисларнинг майдонга турли хил буюмларни улоқтириши футболга хос эмас" Новости

Драган Черан: "Мухлисларнинг майдонга турли хил буюмларни улоқтириши футболга хос эмас"

Кеча Суперлига 23-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Жанговар дуранг 3:3 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг меҳмонларнинг сербиялик легионери Драган Черандан ўйин ҳақидаги фикрларини ёзиб олдик.

"Жуда яхши атмосфера ва шунга мос ажойиб ўйин. Рақиб ҳар доимгидек ғалаба қозониш учун тараддуд кўрган. Ўйлашимча, биз яхшироқ ўйнадик. Шунчаки, бироз омадимиз келмади. Стандарт вазиятлардан иккита гол ўтказиб юбордик, шуни устида ишлашимиз керак.

Бугун мана шундай кескин ўйинни кутган эдик. Улар уйда мана шундай футбол кўрсатишади, уларнинг услуби шундай. Лекин, бугун уларга омад кулиб боқди.

Мухлислар "Навбаҳор"ни одатдагидек қўллаб-қувватлаб туришди, улар ҳамиша шундай. Лекин, бугун улар бироз нопрофессионал ҳаракатларни амалга оширишди. Майдонга елим идишлар ва яна бошқа буюмларни улоқтиришди. Менимча, бу ҳолат учун жарима қўллаш керак. Чунки, бу футбол эмас, футболга хос ҳолат эмас.

Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида видеоёзувни кўрдик. Машариповни голи ҳисобланмаган вазиятда Жалол ҳеч қандай оффсайдда эмас эди. Бу яққол кўриниб турибди. Афсус...", - дея фикрларига якун ясади Черан.

Эслатиб ўтамиз, Драган "шерлар"нинг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилган эди.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика