RU

Последние новости

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  40 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  24 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди” Новости

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди”

“Нефтчи”нинг олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларидан бири бўлган Достон Турсунов янги йил олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Якунига етиб бораётган йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, шахсан мен учун омадли кечди. Клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган эрсамда, ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионати ва кичик мундиалда иштирок этиб қайтдим. Ўйлайманки бу ҳар бир футболчининг орзуси. Бундан жуда хурсандман. Қолаверса 2015 йилда янги ташкил этилган олимпия терма жамоасига ҳам чақирув ола бошладим. Келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Насиб қилса бўлажак нуфузли чемпионатда ҳам муносиб иштирок этишга харакат қиламан.

- Ўзингизга яхши маълум Фарғонанинг Олтиариқ туманида таваллуд топганман. Ҳар гал янги йилни уйда, оиладагилар билан кутиб оламиз. Соат 00:00 бўлишини кутиб ўтирардик. Бугун ҳам уйда бўламан ва юқори кайфият билан 2016 йилни қарши оламиз.

- Фурсатдан фойдаланиб, янги йил байрами муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман. 2016 йил барчамиз учун омадли ва барокатли келсин. Юртимизда тинчлик бўлаверсин. Яқинларимиз ҳамиша соғ бўлсин!

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика