RU

Последние новости

11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  0 11:10Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"  3 11:02Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди  4 11:00Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"  0 10:37Ханс-Дитер Фликнинг «Барселона»даги маоши маълум  2 10:28ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари  0 10:23Фарҳод Нишонов: "Иккинчи бўлимда ҳар томонлама рақибга ютқаздик"  0 10:10Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 10:05"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 09:43Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхшиларини аниқлади  2 09:32Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди"  10 09:15ПСЖ Хвича Кварацхелия трансфери бўйича «Наполи»га илк таклифини юборди  1 08:41ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади?  15 08:25Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга борадиган таркиби маълум. Таркибда иккита нафар Англияда ўйновчи футболчи бор  9 07:57Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди  4

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди" Новости

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. Озроқ тажриба етишмади. Бу нарса айниқса ҳимояда яққол кўриниб қолди. Агар тажриба етишмаганини инобатга олмасак, ўйин томонлама тенг ҳаракат қилдик. Биз ҳам вазиятлар яратдик, фойдалана олмадик.

- Кубок учрашувларидаги 3 та ўйин жамоа учун Про-лига баҳслари олдидан репетиция вазифасини ўтаб берадими?

- Албатта, ўтган турда "Нефтчи"га қарши майдонга чиққандик. Бугун "Металлург" билан ўйнадик. Иккиси ҳам Суперлига клублари. Бу биз учун катта тажриба бўлаяпти.

- Кетма-кет мағлубиятлар жамоада ниманидир ўзгартириш лозимлигини кўрсатмаяптими?

- Кўриб бораётган бўлсангиз, биз мавсум бошидагидан кўра ўйин услубимизни ўзгартирдик. Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзгаришларни доимий амалга ошириб боришимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика