RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  2 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Дониёр Усмонов: “Нефтчи”га қарши баҳсда босимсиз ўйнадик” Новости

Дониёр Усмонов: “Нефтчи”га қарши баҳсда босимсиз ўйнадик”

Хабарингиз бўлса керак, кеча Фарғонада “Қўқон-1912” жамоаси “Нефтчи”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур ғалаба қўқонликларнинг ўз тарихидаги “Нефтчи” устидан қозонилган иккинчи ғалабаси бўлди. Ёдингизда бўлса 2014 йили Қўқонда кечган Ўзбекистон Кубоги доирасидаги баҳсда “шунқорлар” пеальтилар сериясида фарғоналикларни мағлубиятга учратганди. Кечаги муваффақият эса уларнинг чемпионатдаги илк ғалабаси бўлди. Учрашувда “Қўқон-1912”га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Дониёр Усмонов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дониёр, аввало тарихий ғалаба билан табркилаймиз. Учрашув хусусида фикрингиз қандай?
- Табрик учун ташаккур. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, учрашув жуда ҳам қийин кечди. Мезбонлар ўз майдонида осонликча очко улашиб юборадиган клуб эмас. Буни ўйин давомида билиш қийин кечмади. Тўғриси, омадимиз келди. Фарғоналиклар бутун ўйин давомида ҳужум уюштирган бўлса, биз эса биргина вазиятдан унумли фойдаланиб қолдик. Шу тариқа ғалабага эришдик.

- “Қўқон-1912” чемпионат доирасида шу кунгача “Нефтчи”ни мағлуб эта олмай келаётганди. Бундан хабарингиз бормиди?
- Албатта, ўйиндан аввал бу ҳақда сайтингиздаги ўқигандим. Тарихни янгилаш учун бор кучни сарфладик. Дерби ўйинлари доимо муросасиз ва жангавор руҳ остида ўтади. “Нефтчи” билан баҳс ҳам кутилганидек мураккаб кечди. Лекин қора анъанага чек қўйганимиздан хурсандмиз.


- Ғалаба нимани ҳисобига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?
- Биласизми биз “Нефтчи”га қарши баҳсда ҳеч қандай босимсиз харакат қилдик. Олий лигадан тушиб кетиш ёки қолиш тўғрисида эмас, учрашув ҳақида ўйладик. Мураббийлар ҳам баҳсдан олдин ҳотиржамлик билан ўйнаб, ўзимизни кўрсатишимиз кераклигини айтганди. Ғалабамизнинг яна бир муҳим омили деб эса аҳилликни айтган бўлардим. Барчамиз бир-биримизни қўллаб-қувватлаган холда тўп тепдик.

- Дербидаги ягона голни киритдингиз. Бу жуда ёқимли бўлса керак?
- Жуда ҳам. Ҳар бир баҳсдан олдин майдонга гол уришни ният қилиб тушаман. Яратганга шукур кеча гол уриб, жамоамга муҳим очколарни тақдим этдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика