Диёр Туропов: "Рақиб эркин ўйнашимизга имкон бермади"
21 янв 2020 19:32
Новости
Диёр Туропов: "Рақиб эркин ўйнашимизга имкон бермади"
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун ОЧЛ саралаш босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига мағлубиятга учради.
Ўйиндан сўнг Диёр Туропов микст-зонада ўз фикрларини билдирди.
"Умуман олганда яхши ўйин бўлди. Афсус, натижа бизнинг фойдамизга ишламади. Биринчи бўлимда рақиб қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Хато қилишимизни кутишди. Очилиб эркин ўйнашимизга имкон беришмади.
Жамоа жисмонан тайёрмиди? Мавсум бошидаги илк расмий ўйин бўлгани учун қаердадир кучимиз етмади. Бу йил жамоамиз янгидан шаклланмоқда. Таркибда ўзгаришлар кўп бўлди. Тўп узатишларда кўп узилишлар кузатилди. Хатолар устида ишлаймиз", - деди Диёр Туропов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии