RU

Последние новости

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  2 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  1 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев меҳмон бўлди.

У 2024 йилдаги ҳакамлик билан боғлиқ воқеаларни унутолмаслиги ва айбдорларнинг барчаси жазоланишини кутаётганини билдирди. 

"Ҳакамлик ва унинг атрофидаги муносабат бўйича жуда кўп фикрларим бор. Бироқ эфирда билдиришни хоҳламайман. Айтишим мумкин бўлган нарса, менга икки марта ҳакамларга жавобгарликни таклиф этишган, мен эса рад этганман.

Ўтган йили ҳам нимадирлар бўлган бўлса, қайси биридир атайлаб қилинмаганига сиз кафолат беролмайсиз-ку. Бу жуда оғир мавзу. Кимдир менга ҳакамлик ҳақида ёзса, жаҳлим чиқиб кетади. Олдингига нисбатан хотиржам одамга айланганман. Аммо ҳакамлик бўйича камчиликларни мендан сўрашлари ёқмайди. Мени Лига раҳбари сифатида танийсиз, мен бирор марта тайинловларга аралашмаганман. 

Мен талаб қиладиган ягона нарса – хато қилган одамнинг жазоланиши. Жазоланганда фақат ҳакам эмас, клуб ҳам жазо олиши керак. Этика қўмитасининг охирги йиғилишида ҳакамлик масаласи кўриб чиқилган. Бундан ПФЛнинг кўнгли тўлмаган ва қайта шикоят киритган. Иш қайта кўриб чиқилиб, томонлар тегишли жазосини олиши лозим. Кутиб ўтибмиз ҳозир.

Кимлар учундир 2024 йилги бу мавзу унутилгандир, бундан манфаатдор томонлар бор. Бироқ мен учун тугамади, буни унутишни хоҳламайман", – деди Имомхўжаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика