RU

Последние новости

22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  3 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  11 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди? Новости

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди?

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ОЧЛ 2-туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашуви ҳақида пост қолдирди.

"Ўйин ёрқин бўлди. Биз қўшнилар билан мана шундай дербиларда кўпроқ иштирок этишимиздан ҳар икки томон ютади.

Тожикистонлик футболчиларга бир жиҳат билан ташаккур айтиш мумкин — улар ўйин вақтини сунъий чўзишга интилишмади, бу таҳсинга лойиқ.

АГМК Чемпионлар лигасида икки хил ўйин ўтказди. Дастлабки хулоса шундайки, АГМК иккинчи рақамда ёрқинроқ кўринди. Жавоб ўйинини интиқлик билан кутамиз.

Ўзбекистон ва Тожикистон футболини фақатгина шу ўйин билан солиштираётганлар диққатига: АГМК мамлакатимизнинг учинчи клуби, Истиқлол эса Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси. Биз ғалати солиштиришларга вақт сарфлашимиз эмас, хатолар устида ишлашимиз керак. Пандемия тезроқ йўл берса, 2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларида иштирокида Лига кубогини ташкил этиш масаласига ҳам жиддий ёндошишимиз шарт. Биз қардошлармиз, биз бир-биримизга яхши ойна бўла оламиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика