RU

Последние новости

12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  0 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   0 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  1 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  4 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  22 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  7 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  5 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  15 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2

“Динамо” – “Нефтчи”. Фарғоналикларнинг ғалабали юриши давом этадими? Новости

“Динамо” – “Нефтчи”. Фарғоналикларнинг ғалабали юриши давом этадими?

“Рухсор” радиосининг “Футбол кундалиги” лойиҳасида “Динамо” – “Нефтчи” ҳақида.

Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси айни пайтда кўҳна Самарқандда бўлиб турибди. Фарғоналикларнинг бу турдаги рақиби Баҳром Ҳакимов мураббийлигидаги “Динамо” жамоаси. Фёдоровнинг жамоа постига келиши омадли кечмоқда. Мураббий бошчилигида “Нефтчи” сафарда “Сўғдиёна”ни ютди, Фарғонада “Бунёдкор” таслим этилди. Умумий қилиб айтганда, иккинчи давранинг ўрталарига келиб Фарғона клуби ўзига келяпти. Яхши биласиз, “Динамо”нинг амалдаги устози Баҳром Ҳакимов асли Фарғона вилояти фарзанди ҳисобланади.

Хуллас, ўзига хос тўқнашув. Биринчи даврада “Динамо” “Истиқлол” аренада “Нефтчи”га мағлуб бўлганди. Аммо ўша баҳсда самарқандликлар ўзларини яхши тарафлама кўрсатганди. Мозийга назар ташлашда давом этамиз, “Нефтчи” сўнгги марта Самарқанд шарҳига Мурод Исмоилов устозлигида сафар қилганди ва бу юриш нурсиз якунланганди. 2014 йилги “Динамо” – “Нефтчи” рақобатида ҳисоб очилмаганди. “Динамо” Самарқандда яхши ўйнайди. Сўнгги пайтларда, Ҳакимов бошчилигида Самарқанд клубининг ўйинида ижобийлик кўринмоқда. “Динамо” ҳали ҳамон хавфли зонада. Мазкур жамоага очко жуда зарур. “Нефтчи”да вазият ёмон эмас. Кетма-кет муҳим ғалабалардан сўнг жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортмоқда. Таҳминларга қараганда, бугунги баҳсда дуранг қайд этилади. Билмадик. Майдон такис, ер юмалоқ. Самарқандаги ўйин бугун бўлиб ўтади. “Нефтчи” ОЧЛга чиқиш учун қаттиқ курашмоқда. Бу борада фарғоналикларнинг имконяти ёмон эмас.

Самарқанддаги ўйиндан сўнг “Нефтчи”ни “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши кийин баҳслар кутяпти. Қандайдир маънода, “Нефтчи” учун мавсумнинг ҳал қилувчи вақти келди. Ҳаммасини вақт кўрсатади.  Фарғона клуби мухлислари ўз жамоаларидан фақат битта нарса кутишмоқда: ОЧЛ йўлланмаси! Бу борада “Бунёдкор” “Нефтчи”га асосий рақиб бўляпти. “Бунёдкор” бир текисда, мағлубиятларсиз мавсумни тугатиб олса ОЧЛ нақд, “Нефтчи” эса “Пахтакор” ва “Насаф” тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Вақт – олий ҳакам. Буёғининг кўрайликчи, ким кейинги йили ОЧЛда ўйнаркин...?

Ҳожиакбар Жабборов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика