RU

Последние новости

11:20Миржамол Қосимов 942 кундан сўнг Суперлигада гол урди  1 11:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди  3 10:36«Арсенал» бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:10Дахшат! ЦСКА «Зенит» билан ўйинда оғир жароҳат олган Торопнинг шифохонада тушган суратини эълон қилди  7 10:10"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  5 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди Новости

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди

Янги мавсум олдидан Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибига грузиялик ҳимоячи Антон Толордавани таклиф этганди.

Футболчини дастлаб кўрикка чақирмоқчи бўлган “Динамо” футболчи келишидан аввал унга тузиладиган шартномани юборади. Футболчи эса ўз навбатида мазкур шартномани имзолайди. 

Сўнгра футболчи Ўзбекистонга келди ва 2024 йил 4 январ куни “Динамо” грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава билан бир йиллик шартнома имзолаганини эълон ҳам қилганди. Кейинроқ бу хабар клуб ижтимоий тармоқларидан негадир ўчиб кетган. 

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида 8 январда “Динамо” Тошкентда назорат учрашуви ўтказди ва “Локомотив” ёшлар таркибига қарши кечган ўйинда Антон Толордава майдонга тушади. Аммо у кўрсатган ўйин Самарқанд жамоаси мураббийлар штабига ёқмайди. “Динамо” 17-29 январ кунлари Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказади ва мазкур йиғинга кетиш олдидан ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмаган футболчига жавоб бериб юборилади. 

“Динамо” вакиллари футболчига дастлаб унга юборилган шартномада клубнинг муҳри ва раҳбари имзоси бўлмаганини ва шу сабабли ўша шартнома ҳеч қандай кучга эга эмаслигини билдиришади. Футболчи эса фақатгина кўрикка чақириш нияти бўлса, клуб унга нега шартномани ҳам жўнатганини, қолаверса шартнома клуб томонидан футболчига тақдим этилдими, демак у расмий кучга эга бўлишини билдириб, норози ҳолда ФИФАга мурожаат қилади. 

21 март куни ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатаси грузиялик футболчи Антон Толордава ҳамда “Динамо” жамоаси ўртасидаги иш юзасидан қарор чиқарди. Қарорга асосан клуб футболчига шартнома бир томонлама ассосиз бекор қилингани учун 22 минг АҚШ доллари тўлаши лозим. Қарор клубга етказилган кундан бошлаб 45 кун ичида унинг ижроси таъминлаши лозим. Йўқса клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда трансфер тақиқи белгиланади. 

Ёдингизда бўлса, “Насаф”да ҳам худди шундай ҳолат юз берган ва клубнинг нопрофессионал иш тутиши натижаси Қашқадарё клубига 100 минг долларга  тушганди. Умуман майдонга тушмай товон пули олган футболчи Абделае Диаките эди. “Насаф” 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Анталяда ўтказган. Туркия йиғинида франциялик Абделае Диаките кўрикдан ўтган. Диаките мураббийлар штабига мақул келмаган ва унга жавоб бериб юборилган. Бироқ футболчи ўзбек клубининг устидан ФИФАга арз қилган. Анталяда “Насаф” вакиллари Диакитега 1 йиллик шартнома таклиф этишган. Аммо, маълум муддатдан кейин битим бир томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Диаките эса ФИФАга арз қилган. Натижада клуб Абделаенинг ҳисоб рақамига 100 минг доллар атрофида маблағ ўтказиб бериши шарт, деб топилганди. Охир-оқибат “Насаф” клуби вакиллари Абделае Диаките билан тинчлик битими имзолаб, уни пулни бўлиб тўлашга рози қилишганди. Ўзбекистонга хатто қадами етмаган футболчи, клубдаги нопрофессионаллар туфайли жуда катта миқдорда товон олганди. 

Энди худди шундай иш “Динамо”да ҳам такрорланмоқда.

Рейтинг: -3   

Комментарии

+3   
11 апр 20:53:33
Soccerland777
Самарқандда тўйларда пуллар пачкалаб сочилади... )) Хеч ҳайрон қоларли жойи йўқ...
+1   
11 апр 21:39:26
azamlawer
Юристларсиз ишлайдими дейманда бизни клублар
+1   
11 апр 20:41:54
FREND UZBEKISTAN
Pul yuvishga o'xshayabdi tekshirish kerak. O'zi shunaqa holatlarga kim javob beradi? Javobgar bo'lmagani uchun takrorlan!veradi
+1   
11 апр 19:59:55
Zohidjon Usarov
Армани бор жойда булиб туради.
+1   
11 апр 19:59:49
user
Kistasidan to'lamaydi, aksar klublar o'zi pul topib o'zini-o'zi taminlamaydi, keyin pulni hohlaganday sarflayveradida tualet bumagasigayam yonidan harajat qilmaganidan keyin.
+1   
11 апр 19:59:30
project A интересные истории
BU NARSA AFSUSKI FAQAT KLUBLARIMIZDA EMAS AHOLIMIZNI 80% SHUNAQA KONGILCHANG VA MASULIYATSIZ ISH KORADI FAQAT MEHR OQIBATGA TAYANIB QOLISHGAN. CHET ELLIKLAR UNAQA FIKRLAMIDI BITTA XATOYINI MAXIMAL QIB CHIQAZVOLADI FOYDALANIB
+1   
11 апр 19:50:20
Бафо Нарзуллаев
Футбол клубларида аксарият илгари футбол уйнаган..бошига куп туп текканидан булса керак ,яхши ишламайдиганлар ишлаши окибати бу..бир яхши мутахассис шартномалар билан ишлайдиган юриста пул аяш окибати бу..
+1   
11 апр 19:29:15
bekbarsa
харп америкадаям харп
   
11 апр 23:06:10
Odilbek77
Ahmoqlar, bir tiyinga qimmat oʻyinchi uchun tovon puli ham toʻlashadi. Oʻyinini koʻrib olib, keyin shartnoma tuzilmaydimi.
   
11 апр 20:34:58
Bulungur1
Ўйинни зўрини қилишипти
   
11 апр 20:34:15
Bulungur1
Зўр ўйин бўганга ўхшайди.
   
11 апр 19:53:41
dessi anvar
фирибгарлик , келишилган
   
11 апр 19:50:22
Ali7279
Футбол биз учун узи нимага керак
   
11 апр 19:48:46
Азик Asian
Бизни футболда бу одатий холку. Бу ростдан хам пул ювишнинг янги йулимикин.
   
11 апр 19:26:20
Akbar Hamidov
Bu oʻzbek klublari uchun pul yuvishni yangi usuli shakl
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика