"Динамо" "Арал" дарвозасига 4 та тўп йўллади
05 фев 13:59
Новости
"Динамо" "Арал" дарвозасига 4 та тўп йўллади
Учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари Неъматилла Қуттибоев мураббийлигидаги Про лига иштирокчисини йирик ҳисобда мағлуб этди.
Ўйиннинг 2-дақиқасида Анвар Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин Азиз Амонов ҳисобни очган бўлса, 8-дақиқада яна Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин ҳужумга етиб келган уругвайлик ҳимоячи Мауро Бразил боши билан голга муаллифлик қилди – 2:0.
Иккинчи бўлимда эса Нурилло Тўхтасинов ва Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни янада йириклаштирди – 4:0.
Бугунги баҳсда франциялик ҳимоячи Маҳаммаду Дембеле жамоа кўригида қатнашди.
Ўртоқлик ўйини
"Динамо" – "Арал" 4:0
Голлар: Азиз Амонов 2', Мауро Бразил 8', Нурилло Тўхтасинов 55', Миржаҳон Мираҳмадов 77'
"Динамо": Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳаммаду Дембеле, Драмане Салоу, Жаҳонгир Абдусаломов, Акбар Худойбердиев, Анвар Ҳожимирзаев, Азиз Амонов, Улуғбек Ҳошимов.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Улуғбек Абдуллаев, Кингсли Сарфо, Бектемир Абдуманнонов, Нурилло Тўхтасинов, Фирдавс Абдураҳмонов, Хислат Халилов, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулаҳад Ҳошимов, Беҳрузбек Облақулов.



Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии