RU

Последние новости

21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  1 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  2 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  13 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  29 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2

"Динамо" - "Андижон": Анъана давом этадими? Новости

"Динамо" - "Андижон": Анъана давом этадими?

Про-Лига 9-тури доирасида нафақат турнинг балки, мавсумнинг марказий ўйинларидан бири Самарқандда кечади.

Азалий рақиб саналмиш “Динамо” ва “Андижон” жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

БИР ХИЛ МАҚСАД, ИККИ ХИЛ ВАЗИЯТ...


Суперлигани мақсад қилган ушбу икки клуб айни дамда икки хил вазиятда. Про-Лига “А” гуруҳида “Динамо” 7 ўйиндан кейин ҳозирча ғалаба нималигини билмай, 9-поғонадан жой олган бўлса, “Андижон” 15 очко билан 2-поғонадан жой олган.

Ушбу баҳсдаги уч очко “Динамо”га 1-даврани ғалаба билан якунлаш имконини берса, “Андижон”га пешқадамликни тақдим этиши мумкин.

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?
Ушбу учрашувни бошқариб бориш ёш ҳакамлардан бири Жасур Мухторовга ишониб топширилган. Баҳс назоратчиси эса тажрибали Фарҳод Абдуллаев.

Про-Лига. “А” гуруҳи.
9-тур. 14 май (душанба)
“Динамо” – “Андижон”
Бош ҳакам:
Жасур Мухторов.
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов, Сервер Еремеев.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Ўйин бошланиш вақти: 18:00.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА
Статистикага назар ташлар эканмиз, “Динамо” ва “Андижон” чемпионат доирасида 40 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 18 тасида “Динамо” “Андижон”ни мағлуб эта олган. 14 ўйинда эса андижонликлар ғолиб бўлишган. 8 та ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

ОЧКОЛАР…
“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 62 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 51 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 50 очко ишлаб олишган бўлса, “Арслонлар” 62 очкони қўлга кирита олишган.

ЭНГ ЙИРИК ҲИСОБ…
“Динамо”нинг “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. Ўшанда самарқандликлар сафида Ҳамдам Раҳмонов захирадан майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланган. Бу чемпионатдаги рекорд натижадир.

“Андижон”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Самарқандда ўтган сўнгги 5 учрашув:
26.06.2015 «Динамо» - «Андижон» 2:1
27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0

«Динамо» 1993 йилдан буён Самарқандда «Андижон»га мағлуб бўлмаган. Кўрамиз, анъана бу сафар ҳам давом этармикан...

БИЛАСИЗМИ...

“Динамо” Самарқандда ўтган ўзаро 19 та ўйиннинг 13 тасида ғалаба қозонган. 5 та учрашувда дуранг қайд этилган.

“Андижон” ўз тарихида бир маротиба - 1993 йилда Самрқанддан ғалаба билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 18 ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика