RU

Последние новости

21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  0 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  4 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  8 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  3 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  5

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар Новости

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 4 та ўйиндан сўнг жамоалар қисқа танаффусга чиқишди.

Эндиликда улар эътиборни кубок баҳсларига қаратишади. Гарчи тур тўлиқ якунланмаган бўлсада бўлиб ўтган учрашувлардан қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Андижон" 16 йилдан сўнг Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. "Бургутлар" бу ишни охирги маротаба 2007 йилги мавсумнинг якунида амалга оширган. Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирган. 

- "Локомотив" 4 йилдан буён уйда "Андижон"дан устун кела олмаяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 2020 йил Андрей Фёдоров даврида рақиби устидан зафар қучган. Ўшанда "Андижон" устози Александр Хомяков бўлганди.

 

- "Динамо" 7 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб кетди. Самарқандликлар 2017 йилдан бери илк маротаба бу ишни уддалади. Бу йилда жамоа Олег Тюлькин бошчилигида ортга 1:1 ҳисоби билан қайтган. 

- Икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихида Суперлигада биринчи маротаба 0:0 ҳисоби қайд этилди.  

- "Бунёдкор" ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга оширди. "Қалдирғочлар" мавсумни кетма-кет 5 та ғалабасиз серия билан бошлади. Бунгача энг ёмон натижа 2 та ўйинни ташкил қилаётганди. 


- "Қизилқум" кетма-кет иккинчи йил Жиззахда "Сўғдиёна"га гол ура олгани йўқ. Бу баҳсларда бир хил ҳисоб қайд этилди (1:0).

- "Сурхон" мезбон мақомида беш йилдан сўнг ОКМКдан 3 очко тортиб олди. Термизликлар 2019 йилда уйда олмалиқликларни енгганди 1:0

- Асадбек Каримов ОКМКга қарши кетма-кет иккинчи ўйинда собиқ жамоасига гол уриб "Сурхон"га 3 очко келтирди. 2023 йил 2 та гол, 2024 йил 1 та гол. 

- "Сурхон" 5-турга келиб жорий мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди.

 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика