Дилявер Ваниев: "Кейинги ўйинда жиддий ротацияларни амалга оширамиз"
24 мая 2023 23:57
Новости
Дилявер Ваниев: "Кейинги ўйинда жиддий ротацияларни амалга оширамиз"
Ўйин ҳақида
- Албатта “Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинда мағлуб бўлдик, хатоларимиз бор. Айрим вазиятларда совуққонлик етишмади. "Машъал" либосида майдонга тушдингми, шунга мос ҳаракат қилишинг керак. Ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик.
Навбатдаги ўйинда таркибда ротацияларни амалга оширамиз. Асосий хато тўпни қабул қилиш ва узатмаларда юзага келди. Иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйдик. Ҳозир ўйин эмоциясида қандай изохлашга ҳам хайронман. Такрор айтаман, кейинги турда жиддий ротацияларга қўл урамиз.
- "Машъал"нинг сўнги ўйинларда "Шўртан" билан ўйинларидаги натижалари салбий. Буни қандай изохлайсиз?
- "Шўртан" ғалаба қозонаётган бўлса, демак бизга маҳорат етишмаган ҳисобланади. Статистикалар бу ерда аҳамиятсиз, биз доим ҳам "Шўртан"га мағлуб бўлиб келаётганимиз йўқ.
- Бугун 2 та гол урган Муҳриддин Зоиров "Машъал" кўригида бўлган. Бироқ таркибга жалб этилмаганини сабаби нима?
- Бу футболчининг ўз ҳоҳишига кўра эди. Унинг қарори шундай экан, биз буни ўзгартира олмаймиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии