Дилшод Жўраев қаерда?
26 мар 2015 12:10
Новости
Дилшод Жўраев қаерда?
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев икки йил олдин ўз ўйинлари билан жамоанинг асосий футболчисига айланганди.
Бироқ ўтган йил жамоага Сергей Лушан келгач Жўраев захирада қолиб кета бошлади. Футболчи жамоанинг олий лига ва кубок ўйинлари учун берган заявкасидан ўрин олмади. Шу боис "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Дилшод билан боғланди.
- Тўғри ҳозир "Бунёдкор" сафида эмасман. Жамоа мени чемпионатга топширган рўйхатга ҳам киритгани йўқ. Нима учун бундай бўлганини ўзим ҳам ҳайронман. Қишда жамоа билан мавсумга тайёргарлик кўрдим. Яқин-яқингача ҳам машғулотларда иштирок этаётгандим. Бироқ негадир бош мураббий мени четга чиқариб қўйди. Бунинг сабабини яхшиси мураббий ва клуб мутасаддиларидан сўраганингиз маъқул, - дейди Дилшод Жўраев.
Шундан сўнг клуб бош мураббийи Сергей Лушаннинг ҳам фикрларини тингладик:
- Айни пайтда Дилшод Жўраев асосий таркиб билан машғулотларимизда иштирок этмаяпти ва у эркин футболчига айланган. Ўзига янги клуб топгунига қадар Дилшод ўринбосарларимиз билан шуғулланиб турибди. Уни олий лигага ҳам заявка қилмадик. Юртимизда чемпионат баҳслари бошланиб бўлди ва уни қайси жамоада ўйнашини билмайман. У мавсум бошланиши арафасида бошқа клубга ўтишини айтди. Биз унинг қарорига қаршилик қилмадик. У қайсидир жамоа билан музокара ҳам ўтказди. Лекин нимагадир бу ўтиш амалга ошмади. Шуни айтишим керакки, Дилшод иқтидорли футболчи. Тўғри айни пайтда жамоамизда рақобат кучли. Агар Жўраев жамоада қолганида кўп вақтини захирада ўтказиши мумкин. Кўпроқ ўйнашни истагани учун футболчининг ўзи кетишга рухсат беришларини сўради, - дейди Сергей Лушан.
Бобурбек Турсунов

Комментарии