RU

Последние новости

23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  0 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  2 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  3 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  2 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  7 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4 21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  3 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  15 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  32 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  31 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими? Новости

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими?

Иккинчи даврани муносиб ўтказишни режалаштираётган "Навбаҳор" эртадан сўнг Чирчиқ туманида дастлабки йиғинни бошлайди.
Айни пайтда мураббийлар жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Асосий урғуни дарвоза ва ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратишмоқда. Маълумотларга қараганда Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор"), Мамур Икромов ("Металлург") ва бир-иккита ёш посбонлар билан музокаралар ўтказилмоқда.

Ўз навбатида ҳужумчилардан "Металлург", "Насаф" жамоаларида тўп сурган ҳамда жорий мавсум "Нефтчи"да ўзини кўрсата олмаётган Зоҳид Абдуллаев, йил бошида "Навбаҳор" йиғинларида иштирок этиб, кейинчалик ўз хоҳишига кўра "Оқтепа"га йўл олган Алишер Шоғуломов ва номи сир тутилаётган бошқа ҳужумчилар "лочинлар" таркибида кўриниш бериши мумкин.

"Бунёдкор"дан ижарага олинган Шукурали Пўлатов агарда "Навбаҳор"ни тарк этгудек бўлса, унинг ўрнига жорий йилда Фарғонада тўп сураётган собиқ "навбаҳорчи" Жаҳонгир Меҳмонов келиши мумкин. Ҳозирча Пўлатовнинг Наманганни тарк этиши мавҳум бўлиб турибди. Ўз навбатида "Бунёдкор" хориждан бошқа марказий ҳимоячи изламоқда.

Клуб раҳбарияти асли наманганлик бўлган, ҳозирда бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчиларни ҳам таркибга жалб қилишмоқчи. Билишимизча, "Локомотив"да асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтиши мумкин. Агар чиндан ҳам футболчига таклиф билан чиқишса, Жабборов ўз уйига қайтишга қарши эмас.

Ҳозирча жамоани тарк этувчилар маълум эмас. Йиғинлар бошлангач, кетувчилар номи аста-секин маълум бўлиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика