Диего Симеоне нега Луис Суареснинг голидан сўнг кулиб юборди?
01 фев 2021 14:11
Новости
Диего Симеоне нега Луис Суареснинг голидан сўнг кулиб юборди?
Кеча "Атлетико" меҳмонда Ла Лига доирасидаги "Кадис" (4:2)га қарши ўйинда ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Луис Суарес жарима тўпини голга айлантирди. Голдан сўнг "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне қувончини яшира олмади.
"Биз сўнгги машғулотларда Жоау, Лемар ва Суараес билан жарима зарбаларини машқ қилдик. Биз "Атлетико" анчадан буён жаримадан тўғридан-тўғри гол урмаётганини муҳокама қилдик.
Луис жарима тўпидан гол урганини айтди, аммо мен буни кўрмаганимни айтдим. Айнан шу сабаб биз ҳаммамиз бу ажойиб зарбадан сўнг кулиб юбордик", - дейди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, етакчи "Атлетико" "Барса" ва "Реал"дан 10 очко олдинда ва битта захира ўйинига эга.




Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии