Дидье Дешам Франция термасини тарк этади. Унинг ўрнига ким келиши ҳам маълум
08 янв 09:08
Новости
Дидье Дешам Франция термасини тарк этади. Унинг ўрнига ким келиши ҳам маълум
Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам ЖЧ-2026 турниридан сўнг французларни тарк этади.
Бу ҳақида расман бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Франция термасини Зинедин Зидан келади.
Маълумот учун, Зидан 2021 йилдан бери ишсиз ҳисобланади. У аввалроқ Франция термаси ёки «Реал Мадрид»дан бошқа жамоани бошқармаслигини маълум қилганди.
Дидье Дешам эса 2012 йилдан бери Франция термасига устозлик қилиб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 турнирида ғалаба қозонди. Шунингдек, ЖЧ-2022да финалга қадар етиб борди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии