Ди Мария собиқ жамоасига қайтишга яқин
21 июн 2023 08:59
Новости
Ди Мария собиқ жамоасига қайтишга яқин
Аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария “Бенфика” билан шартнома имзолашга яқин турибди, деб ёзди журналист Фабрицио Романо.
35 ёшли футболчининг вакиллари ва клуб ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Агар томонлар шартноманинг сўнгги бандларини келишиб олишса, Ди Мария клуб билан бир йиллик шартнома имзолайди.
Ди Мария ўтган мавсумда “Ювентус”да барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Маълумот учун, Анхел Ди Мария “Бенфика” сафида 2007-2010 йилларда ўйнаган.
Комментарии