Ди Мария: "Фаолиятимдаги энг яхши даврни ўтказишимга "Манчестер Юнайтед" клубида имкон беришмаган"
16 янв 2019 16:56
Новости
Ди Мария: "Фаолиятимдаги энг яхши даврни ўтказишимга "Манчестер Юнайтед" клубида имкон беришмаган"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария МЮда ўтказган даврни эсга олди.
"Мен манкунианликлар билан 1 йил тўп тепдим. Фаолиятимдаги энг яхши давр эди, деб айта олмайман. Аниқроқ гапирадиган бўлсам, улар менга фаолиятимдаги энг яхши даврни ўтказиш учун имкон беришмаган. Ўша пайтда Ван Гал билан келишмовчиликлар, қийинчиликлар юзага келган эди. Бахтимга, ПСЖга ўтишимга қаршилик кўрсатишмади. У ерда мен аслида қандай футболчилигимни кўрсатиб қўйдим", — дея Ди Мариянинг сўзларини келтиради France Bleu нашри.
Ди Мария 2014 йили ёзда "Реал"дан МЮга 75 миллион евро эвазига ўтган эди. Бир йил ўтиб, аргентиналик ПСЖ клубига бориб қўшилди. Трансфер нархи 63 миллион еврони ташкил этган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии