RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  1 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  3 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  2 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  19 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  3 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  8 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади Новости

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади

Тунда Португалия кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Бенфика" жамоаси "Спортинг"ни қабул қилди.

1 ой олдин бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда "Спортинг" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса тоомнлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Шу тариқа, янги мавсумда "Ливерпуль" устози бўлиши мумкин дейилаётган Рубен Аморим шогирдлари мамлакат кубоги финалига йўл олишди.

"Спортинг" финалда "Порту" - "Витория" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Португалия кубоги

1/2 финал, жавоб учрашуви

02.04.2024

"Эштадиу да Луш" стадиони

"Бенфика" - "Спортинг" 2:2

Голлар: Отаменди 52, Рафа Силва 64 - Юлманд 47, Паулинью 55

"Бенфика": Трубин, Ба, Отаменди, Антониу Силва, Эурснес, Ди Мария, Рафа Силва, Флорентину (Жоау Мариу, 90), Жоау Невеш, Нерес (Гоувейя, 85), Тенгстедт (Маркос Леонардо, 79).

"Спортинг": Исраэль, Эшгайю (Катаму, 46), Коатес, Инасиу, Диоманде (Сен-Жюст, 46), Нуну Сантуш (Матеус Рейс, 46), Юлманд, Даниэл Браганса (Морита, 66), Тринкау, Паулинью (Эдвардс, 85), Гйокереш.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (45+3), - Инасиу (49), Морита (72), Исраэль (77), Эдвардс (90+2).

"Спортинг"нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Гйокереш дастлабки учрашувда битта гол урган. Гйокереш жорий мавсум барча мусобақаларда жами 36та урган ва 15та ассист қайд этган. Ўтган ёзда Чемпионшипдан олиб келинган форвард учун даҳшатли статистика.

"Спортинг" жамоаси Португалия кубогини 17 бор қўлга киритган. Бу борада улар "Бенфика" ва "Порту"дан кейин учинчи энг яхши натижага эга.

Лиссабонликлар охирги марта 2019 йилда кубокни бошлари узра баланд кўтаришган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
03 апр 22:35:28
Alex Del Piero
Portu chempionku 99,9%
   
03 апр 14:29:07
Лутфулла
Гйкорош эмас Дьюкорош
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика