Деян Журжевич: “Гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди”
23 авг 2019 10:59
Новости
Деян Журжевич: “Гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди”
Аввало “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, баҳс жуда қийин кечди. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидламоқчиманки, гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Бугунги баҳсда ушбу ибора ўз тасдиғини топди.

- Мазкур учрашувдан олдин “Насаф” клубининг ўйин услубини ўрганганмидингиз?
- Албатта, қаршиликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ўрганиб чиққандик. “Насаф”нинг таркиби асосан ёшлардан иборат ҳамда футболчиларининг тезкорлигини, воҳаликлар асосан қарши ҳужумга таянган ҳолда тўп суришларини олдиндан тахмин қилгандик ва амалда ҳам шундай бўлди. Шогирдларим қаршиликларнинг қарши ҳужумларидан бирида бир марта қўпол хатога йўл қўйиб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ҳамда ушбу хато қимматга тушди.
Машғулотлар давомида йигитларга қарши ҳужумларда эҳтиёт бўлиш лозимлигини уқтиргандик ва таъкидлагандик. Афсуски, ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, режаларимиз ўзгариб кетди. Натижада “Насаф” ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии