Дешам Франция термасида қолишга тайёр
20 дек 2022 15:59
Новости
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоа билан ҳамкорликни давом эттиришга шай. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мутахассис ЖЧ-2026гача шартнома таклиф қилишса, қолади. Январь ойида у Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре билан келажагини муҳокама қилади.
Ле Гре ҳам, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Дешамнинг терма жамоада қолишини истайди. "Уч ранглилар" 2018 йил унинг қўл остида жаҳон чемпиони бўлишди ва ЖЧ-2022 финалига қадар етиб бориб, Аргентинага пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлишди.
Комментарии