Депай Италия клубига ўтиши мумкин
22 мар 2021 12:48
Новости
Депай Италия клубига ўтиши мумкин
"Лион" ярим ҳимоячиси Мемфис Депай фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
27 ёшли футболчига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиши билдирмоқда. "Кекса синьора" битимни ёзги трансфер ойнасида амалга оширишга уриниб кўради.
Олдинроқ хабар берилганидек, Депай билан "Барселона" шартнома имзоламоқчи. Жамоа устози Рональд Куман шахсан трансфер амалга ошишини хоҳламоқда.
Мемфис жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассист қайд этди. Унинг "Лион" билан шартномаси ёзда якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии