RU

Последние новости

16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  8 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  0 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  6 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  3 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   37 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  6 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  25 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  30 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  22 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  17 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  14 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  37

Денис Коростиченко Пролигага тушиб кетиш, жамоага етишмаган жиҳатлар ва "Олимпик"нинг келажаги ҳақида гапирди Новости

Денис Коростиченко Пролигага тушиб кетиш, жамоага етишмаган жиҳатлар ва "Олимпик"нинг келажаги ҳақида гапирди

Суперлигада қолиш учун ўтказилган "Олимпик" - "Металлург" (1:2) жамоалари ўртасидаги плей-офф ўйинидан сўнг "Олимпик" устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади, иккинчи бўлимда агрессивроқ ҳаракат қилдик, биринчи таймдагига қараганда ўйинимиз яхшироқ чиқди. Лекин барибир ҳисобни тенглаштира олмадик. 

Илк навбатда мураббийлар штабига, йигитларга раҳмат айтаман. Улар жамоани Суперлигада сақлаб қолиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Афсуски бу бизга етарли бўлмади. Йигитларга бажарилган иш учун раҳмат айтаман, бу осон бўлгани йўқ. Ўйин охирида бироз кучимиз етмади. Албатта барчасини эртароқ ҳал қилиб олишимиз мумкин эди. Лекин...

-Бир неча тур олдин ҳам "Олимпик" Пролигага тушиб кетиш учун асосий "даъвогар" эмасди. Бошқа жамоаларга нисбатан имкониятлар яхшироқ эди...

- Бу ҳақида айтиб ўтдим. Менимча бизга куч етмади. Йигитлар барча ўйинда ҳаракат қилишди, курашишди. Охирида рухий ва жисмоний томонлама кучимиз етишмади. 2-3 очко бизга етарди. Бунга кучимиз етмади. Шунингдек таркибда ротация борасида ҳам муаммолар бўлди. Охирига келиб бизда касал бўлганлар, жароҳатлар, қизил карточкалар кўпайиб кетди...


-Охирги ўйинларда "Олимпик"ка нисбатан адолатсиз ҳакамликлар бўлгандек кўринди. Худди жамоани атайин Пролигага тушириб юборишга ҳаракат қилинганидек. Бу ҳақида нима дея оласиз?

-Мен бунга ишонмайман, ишонмоқчи ҳам эмасман. Сўнгги ўйинлардаги ҳакамлик борасида гапирсам, менда саволлар пайдо бўлди. Бу ҳақида гапирмагандим, барчасини ичимда қолдиргандим. "Шўртан" билан ўйинда ҳакам иккита пенальти белгиламади. Чемпионат ўйинларида эса, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳакам рақиб футболчисини четлатмай, қўпол хатога йўл қўйди. Такрорий вазиятни кўриб, бундай ҳаракатдан сўнг футболчимиз умуман футболчилик фаолиятини якунлаши ҳам мумкинлигига амин бўлдим. Шунчаки мўжиза туфайли, у соғ-саломат қолди. 


- "Олимпик"нинг келажаги ҳақида нима дея оласиз? Агар жамоа Суперлигадан тушиб кетса, жамоа ёпилиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди.

-Бизда Суперлигада қолиш вазифаси бор эди. Раҳбарият олдимизга Суперлигада қолишни вазифа қилиб қўйганди. Бошқача ҳолатлар ҳақида менга хеч ким гапирмади. 

-"Олимпик"ка Суперлигада қолиш учун етишмаган учта нарсани айта оласизми?

-Биринчи навбатда, менимча захира ўриндиғининг торлиги. Рухий босим ва мавсум охиридаги жисмоний чарчоқ. 


-Буни фаолиятингиздаги энг аламли ва оғир мавсум десак бўладими? 

-Ҳозирча ҳа. Чунки мен Суперлигада ишлаётганимга кўп бўлмади. Мавсум оғир ва босим остида ўтди. Мен рухий ва жисмоний чарчоқни ҳис қилдим. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

+2   
09 дек 22:56:50
Rasul M
Atayin tushurib yuborishdi shunchaki Raqobat borday qilib korsatib tushurishdi lekin etiborli jixati shuki jamoa Olimpiyadagacha yaxshi oyinlar korsatib ochkolar olib olimpiyadadan keyin aytayli tugil ochko yigmadi Birinchi krugni tablisadagi orni buni korsatadi Denis Korostichenko esa murabbiylik obrosiga putur yetkazib qoydi undan kora tajribasiz bittasini murabbiy qilib qoyishsa xam.bolardi
+1   
09 дек 22:05:52
Haqiqat019
Zaxira tor deydi, shuncha tanish bilish bollar olmasdan 2 chi krugda yaxshi haqli bollani olish kerak edi! HAYR OLYMPIC BUSINESS CLUB
   
10 дек 13:13:06
Rasul M
Ответ на комментарий пользователя Muzaffarxon Hoshimiy
Manimcha birlashtirib yuborish uchun tushurib yuborishdi mobiuz bn
Masalan lichno Metallurg xaqli edi tushib ketishga sababi judayam Lanh Futbol korsatishdi..
   
10 дек 10:10:09
Muzaffarxon Hoshimiy
Ответ на комментарий пользователя Rasul M
Atayin tushurib yuborishdi shunchaki Raqobat borday qilib korsatib tushurishdi lekin etiborli jixati shuki jamoa Olimpiyadagacha yaxshi oyinlar korsatib ochkolar olib olimpiyadadan keyin aytayli tugil ochko yigmadi Birinchi krugni tablisadagi orni buni korsatadi Denis Korostichenko esa murabbiylik obrosiga putur yetkazib qoydi undan kora tajribasiz bittasini murabbiy qilib qoyishsa xam.bolardi
Manimcha birlashtirib yuborish uchun tushurib yuborishdi mobiuz bn
   
10 дек 00:02:50
Davronbek Abduvaliev
МХСК, Дўстлик, Обод, Трактор каби йўқолиб кетган жамоаларни эслагандек ёд этиб турамиз.
   
10 дек 00:02:44
Davronbek Abduvaliev
МХСК, Дўстлик, Обод, Трактор каби йўқолиб кетган жамоаларни эслагандек ёд этиб турамиз.
   
10 дек 00:02:34
Davronbek Abduvaliev
МХСК, Дўстлик, Обод, Трактор каби йўқолиб кетган жамоаларни эслагандек ёд этиб турамиз.
   
09 дек 22:37:50
Mukhammadjonov Ayubkhon
Tinchgina yopila shu klubni, yaxshi xizmat qildi, endi Olimpik Mobiuzni kutamiz qanaqa natijalar qilishini
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика