RU

Последние новости

17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  1 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  3 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  5 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  1 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  1 14:14Месси – FourFourTwo талқинида тарихдаги энг яхши футболчи, Роналду 4-ўринда  38 12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  10 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  13 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  11 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  8 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1

Денис Коростиченко: "Локомотив"дан истеъфога чиқарилишим — адолатли" Новости

Денис Коростиченко: "Локомотив"дан истеъфога чиқарилишим — адолатли"

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко клубдан кетганига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" бугун Коростиченко ва унинг ёрдамчиси Андрей Микляевнинг истеъфосини эълон қилишди.. Денис Коростиченко бундан буён "Локомотив" болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради.

"Барчаси адолатли. Жамоанинг натижалари яхши эмасди. Бу қарорни "Локомотив" раҳбарияти қабул қилди ва мен бунга қўшиламан. Афсуски, биринчи даврада яхши натижа кўрсата олмадик. Ишонч ва "Локомотив"да ишлаш имконияти учун клуб ва шахсан Тўлабек Аброрович Акрамовга миннатдорчилик билдираман. Клубга, айниқса мен билан ишлаган футболчиларга омад тилайман. Умид қиламанки, уларда келажакда кўплаб ғалабалар бўлади!", — дейди мутахассис.

Денис Коростиченко 2019 йилдан бери "Локомотив"да ишламоқда. У аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлган, шундан сўнг эса жамоани расман қабул қилиб олган эди. "Темирйўлчилар" айни дамда Суперлигада 9-ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин "Эшитдик-да!" рукни орқали Сервер Жепаров Тошкент клуби бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилган эдик.


НИКОЛАЙ ЕГОРИЧЕВ

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика