UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  4 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  16 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  3 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7

"Локомотив" Денис Коростиченкони истеъфога чиқарди Янгиликлар

"Локомотив" Денис Коростиченкони истеъфога чиқарди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко ўз лавозимини тарк этди.

"2021 йилнинг 15 декабридан бери «Локомотив» асосий жамоасини бош мураббий сифатида бошқариб келган Денис Коростиченко клуб раҳбарияти қарорига биноан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, мураббийлар штабида ишлаб келган Андрей Микляев ҳам клуб томонидан ишдан бўшатилди. 

Денис Коростиченконинг истеъфога чиқишига «Локомотив»нинг Суперлигада кўрсатаётган натижалари сабаб бўлди. Айни пайт «темирйўлчилар» Суперлига 16-тур якунларига кўра, 17 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб туришибди. «Локо» ҳисобида 5 ғалаба, 2 дуранг ва 9та мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 13-21 кўриниш олган.

Денис Коростиченко бундан буён «Локомотив» болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика