Денис Иванков "Пахтакор"ни тарк этди
13 янв 2021 18:22
Новости
2020 йилнинг ёзида клубда дарвозабонлар мураббийи сифатида иш бошлаган Денис Иванков ҳам жамоа билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақида унинг ўзи билан боғланганимизда қуйидагича жавоб берди: "Ҳа, жамоани тарк этганим рост. Баъзи масалаларда раҳбарият билан келиша олмадик. Ҳозирча бошқа жамоалардан ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ",- дейди Денис Иванков.
У ўзининг инстаграм саҳифасида клубга раҳмат айтган ҳолда 2021 йилда омад тилади.

Маълумот ўрнида, мутахассис футболчилик фаолияти давомида 1992, 1994-1995 йилларда “Пахтакор” сафида тўп тепган. 2006 йил маълум вақт дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаганини ҳам айтиш жоиз. Шунингдек “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии