RU

Последние новости

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  6 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Дэниэль Пордес: "Мен учун Жепаров Ўзбекистондаги энг кучли футболчи" Новости

Дэниэль Пордес: "Мен учун Жепаров Ўзбекистондаги энг кучли футболчи"

Дэниэль Пордес осиёлик машҳур футбол журналистларидан бири.

У йилнинг ҳар чорагида (уч ойда бир марта) ОФК томонидан нашр этиладиган “AFC Quarterly” журнали бош муҳаррири ҳисобланади. Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида бўлиб ўтган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимида у ҳам иштирок этди. Тадбир якунида унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Дэн, қуръа натижаларидан кўнгил тўлдими?
- Барча гуруҳлар ажойиб бўлди. Тўғрисини айтсам, мусобақани ким ютишини билмайман, чунки имконият ҳаммада бор. Ҳар бир гуруҳда қизиқарли ўйинлар бўлади.

- Иштирокчилар кўп, лекин чемпион битта бўлади.
- Тўғри, якунда қайсидир жамоа чемпион бўлади, аммо ҳозирдан айтиш қийин. Фақат шуни айтишим мумкин, чемпионлик қуръа ташлаш маросимида биринчи ва иккинчи саватчадан ўрин олган жамоалардан бирига насиб этади. Япония бир неча бор ғолиб чиққан, Австралия амалдаги чемпион, буёқда Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистони бор. Шунингдек, мезбон жамоа БААни ҳам унутмаслик керак. Хуллас даъвогар кўп.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Мусобақада иштирок этадиган ҳаммага. Мен Осиёдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламан.

- Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз?
- Бу ҳам ўзига яраша қизиқарли гуруҳ бўлди. Жамоаларга таъриф берадиган бўлсам, Япония қитъа чемпионатида энг кўп ғалаба қозонган, Уммон саралаш босқичини ажойиб тарзда ўтказди, Туркманистоннинг йўқотадиган нарсаси йўқ ҳамда Ўзбекистон фаворитлардан бири. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионатида зафар қучгани ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Мен ўйинларни кўрдим ва шуни айта оламанки, сизларда келажак учун яхши авлод шаклланяпти.

- Ўзбек футболчилари орасида кимларни кўпроқ кузатасиз?
- Бундай футболчилар кўп. Лекин бошқаларга нисбатан кўп кузатганим бу Одил Аҳмедов билан Достон Ҳамдамов. Мен Ҳамдамовни U-16 мусобақаларида ўйнаганидан бери биламан. У яхши футболчи. Одил Аҳмедовга алоҳида таъриф шарт эмас, жуда кучли ўйинчи.

- Сиз билган ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кучлиси ким?
- Сўзсиз Сервер Жепаров. У бежизга икки бор "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилмаган.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика