Дель Боске: "Испания терма жамоасидаги ёш футболчиларнинг ўйинидан мамнунман"
30 мая 2016 11:41
Новости
Дель Боске: "Испания терма жамоасидаги ёш футболчиларнинг ўйинидан мамнунман"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске шогирдларининг Босния ва Герцеговина устидан қозонган ғалабаси (3:1) ҳақида фикр билдирди.
"Испания терма жамоаси биринчи бўлимда ўзини яхши ҳис қилди ва баҳсда устунликка эга бўлди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида бошқарув рақиб қўлига ўтди ва ёмон ўйнадик. Танаффусдан сўнг ўйин тенглашди. Испания терма жамоасидаги ёш футболчилардан мамнунман, улар ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олишди" - дейди испаниялик мутахассис.
Босния ва Герцеговинага қарши баҳсда "қизил фурия" сафида Серхио Асенхо, Эктор Бельерин, Марио Асенсио ва Денис Суарес дебют қилишди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии