Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"
21 мая 13:23
Новости
Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"
Алессандро Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олганини эълон қилди.
"Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин (мистер – Италияда мураббийга нисбатан анъанавий мурожаат)
FIGC [Италия футбол федерацияси] ва бу йўлда мени қўллаб-қувватлаган барча ўқитувчиларга раҳмат.
Менга ёрдам берган ва бу муҳим таълим босқичини мен билан баҳам кўрган ҳаммага раҳмат", – деб ёзди "Ювентус" ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси ижтимоий тармоқда.
Алессандро Дель Пьеро УEФА Про лицензиясини олди, бу унга олий лигаларда бош мураббий бўлиш ҳуқуқини беради.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида 2006 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби 50 ёш тўлган эди.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии