Де Лигт: “15 ёшимгача майдонда плеймейкер вазифасини бажарганман”
25 фев 2020 00:46
Новости
Де Лигт: “15 ёшимгача майдонда плеймейкер вазифасини бажарганман”
“Ювентус”нинг нидерландиялик ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг айтишича, болалигида у ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонда ҳаракат қилган.
“15 ёшга тўлгунимга қадар плеймейкер ролида майдонга тушганман. Ярим ҳимоячи сифатида кўплаб ўйинларни ўтказганман, голлар урганман, голли узатмаларни амалга оширганман. Кейин менга фаолиятим янада яхшиланиши учун марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилишим кераклигини айтишган.
Дастлаб ҳимояда ҳаракат қилиш менга ёқмайди, деб ўйлагаман. Аммо ҳозир ўша пайтда ярим ҳимояда ўйнаганим менга катта ёрдам бермоқда. Футболчи сифатда ўсаётганимдан мамнунман”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии