RU

Последние новости

21:40Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  0 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз ҳафа бўлдим"  1 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  0 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  0 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  0 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  8 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  2 18:57"Арсенал" ва "Челси" А Серия юлдузи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқда  0 18:33АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди  2 18:25"Футбол олами". Термиздаги ўхшамаган байрам, Олмалиқда "шерлар" таслим қилинди, "Навбаҳор"дан ғалаба  0 18:10"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  7 17:48"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумчи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  4 17:25Фримпонг "Байер"даги келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчига "Реал" қизиқмоқда  0 17:06Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди  23

Даврон Каримқулов: “Обод”га қарши ўйин осон бўлмайди" Новости

Даврон Каримқулов: “Обод”га қарши ўйин осон бўлмайди"

Мамлакат чемпионатининг 5-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида олий лига дебютанти “Обод” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоалар чемпионатга тайёргарлик жараёнида икки марта назорат учрашувида куч синашишган ҳамда уларнинг иккаласида ҳам пойтахтликлар зафар қучишганди. Бўлажак учрашув арафасида биз “Металлург” футбол клубининг тажрибали ҳимоячиларидан бири Даврон Каримқуловга юзландик ва унинг ўйин ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик:

- Қаторасига учта учрашувда ғалаба қозониб, мавсумни жуда муваффақиятли бошлагандик. Олмалиқда кечган 4-тур учрашувини ҳам ёмон бошламадик. Танаффусгача ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишдан ташқари, бир қатор голлик вазиятларни ҳам яратдик. Афсуски, шу куни омад биз томонда бўлмади. Акс ҳолда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев, тезкор ярим ҳимоячилар Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов, Жавоҳир Эсонқулов, кучли зарбалари билан Умид Хонимқуловни доимий равишда ҳушёрликда ушлаб турган Дилмурод Каримовлар имкониятларидан унумли фойдаланганида эҳтимол юз фоизлик натижани қайд этиб турган бўлармидик. Шунингдек, мазкур учрашувда ўзининг оптимал формасини тиклаб бораётган Жаҳонгир Абдумўминов ҳамда Дониёр Одиловларнинг майдонга тушмаганлиги ҳам ўз сўзини айтди. Назаримда, иккинчи таймда мезбонларнинг бир киши кам бўлиб қолиши ҳам бизга салбий таъсир кўрсатди.

Ўйиндан кейин мураббийлар штаби, барча футболчилар иштирокида тезкор йиғин ўтказилди ва мазкур мағлубият сабаблари муҳокама этилди. Йўл қўйилган камчиликлар, нуқсонлар жиддий танқид остига олинди. Кейинги ўйинларда бундай хатоларни такрорламаслик чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Навбатдаги тур учрашувини ўз уйимизда, олий лига дебютанти – “Обод” жамоасига қарши ўтказамиз. Кучлилар сафида янги жамоа бўлишига қарамасдан “Обод” шижоатли ўйинлари билан ҳаммани лол қолдираяпти. Ўз майдонидаги иккита учрашувда олий лиганинг кучли клубларидан – “Бухоро” ва “Қизилқум”дан очко тортиб олди. Навоийликлар билан ўйинда ҳатто ғалабага яқин ҳам туришганди. Сафар ўйинларида ҳам пойтахтликлар мухлисларда илиқ таассурот қолдиришди. Шундай экан, “Обод”га қарши ўйин биз учун ҳам осон бўлмайди. Енгил ўйинни кутмаяпмиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. Олмалиқдаги мағлубиятни унутиб, янги куч билан, ғайрат шижоат билан майдонга тушмоқчимиз. Барча ўйинчиларимиз мазкур учрашувда ҳам чиройли, сермаҳсул ўйинимиз билан мухлисларимизни хурсанд этишга чоғланишган, дейди Даврон Каримқулов.



Эслатиб ўтамиз, Бекободда ўтадиган “Металлург” – “Обод” учрашувини пойтахтлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда наманганлик Расулжон Фозилов ҳамда Мўминжон Мажидовлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Дилшод Каримов. Ҳакамлар фаолиятини мазкур учрашувда Олег Рубаков кузатиб борса, ПФЛдан вакил сифатида мусобақаларни ўтказиш бўлими ходими Роман Черников иштирок этади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Олим Толибжонов ўтган мавсум “Металлург” иштирокидаги 3 та ўйинни бошқарганди. Бекободликлар мазкур ўйинларнинг барчасини сафарда ўтказишган ва улардан иккитасида дуранг ўйнашган (5-тур, “Сўғдиёна” – 0:0, 29-тур, “Қизилқум” – 1:1), битта ўйинда эса имкониятни бой беришганди (23-тур, “Пахтакор” – 3:2).

 
16 апрель (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика