RU

Последние новости

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

Даврон Файзиев: "Учинчи голда оффсайд борга ўхшади" Новости

Даврон Файзиев: "Учинчи голда оффсайд борга ўхшади"

Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.


- Шу фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимизни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклайман. Бугунги ўйин шу рамазон ойидан олдин тўғри келди. Учрашув жуда асабий ўтди. Мухлисларбоп, курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Футболда ҳамма хато қилади. Биринчи навбатда айбни ўзимдан қидиришни бошладим.

"Пахтакор"дек жамоага иккита тўп киритиб мағлубиятга учратиш ёки улардан очко учун  камлик қилади. Футболчилар иккинчи голдан кейин хотиржамликка берилишди. Бу ҳолатлар бўйича футболчилар билан эртага бемалол гаплашиб оламиз. Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқамиз.

Ҳакамлар хонасига киришга ошиқдим? Мени кўришим бўйича, учинчи голда ён ҳакам озгина хатоликка йўл қўйди. Гол бўлган вазиятда Сергеев ва Ораховацда ўйиндан ташқари ҳолати бор эди, чамамда. Буни аниқ айтолмайман, лекин бизнинг оператор олган тасвир бўйича кўпроқ оффсайдга ўхшади. Балки адашаётгандирман. Ўйиндан кейин барчада қизишиш бўлади, эҳтирослар жўмбушга келади. Буни батафсил кўргандан кейин билиб оламиз. Мен ҳакамларни айбламоқчи эмасман.

Жамоамиз бу йил буткул янгиланди. Биз имкон қадар яхши, рақобатбардош ва кучли жамоани шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз.

Рамазон ойида барча кечиримли бўлади. Агар такрорий ҳолатдан кейин ён ҳакам адашганини билсам кечирармидим? Бундан бошқа чорам йўқ. Агар кечирмаганимда ҳам бир нарса ўзгарармиди? Натижа ўзгарадиган бўлса, унда кечирмаган бўлардим.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика