RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Даврон Файзиев туфайли ҳимоячи бўлганман". "Жиззахлик Серхио Рамос" билан суҳбат Новости

"Даврон Файзиев туфайли ҳимоячи бўлганман". "Жиззахлик Серхио Рамос" билан суҳбат

Элёр Орифов кўп йиллардан буён "Сўғдиёна" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган кам сонли футболчилардан бири.

Мухлислар таъбири билан айтганда "жиззахлик Серхио Рамос" билан турли мавзуларда суҳбатлашдик.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида...
- Футболга кириб келишимни қисқача айтаман. Болаликдан ушбу спортга меҳр-муҳаббат уйғонганди. 10 ёшимдан бошлаб футбол билан шуғуллана бошлаганман. Биринчи мураббийим Усмон Муҳаммедшин бўлган.

- Амакингиз, ҳозирги кунда "Қўқон-1912" жамоасида мураббийлар штабида фаолиятини олиб бораяётган Даврон Файзиев ҳам футболчилик вақтида ҳимоячи бўлган эди. Сиз ҳам айнан амакингиз ортидан ҳимоячи бўлишга аҳд қилганмисиз ёки бошқа ампулада ўйнай олмаганингиз сабаб шу жойдамисиз?

- Амаким Даврон Файзиев ва отам Диёр Файзиев ҳам ҳимоячи бўлишган. Мен ҳам шу сабаб ҳимоячи бўлишни маъқул кўрганман.



- Сиз "Сўғдиёна" жамоасида анчадан бери ўйнамоқдасиз. Интервьюларингизнинг бирида жамоадан кетмайман дегансиз ҳам. Айтингчи, бирор бир топ жамоадан ёки Европадан таклиф тушса қанақа жавоб берардингиз бу таклифларга?

- "Сўғдиёна" жамоаси Жиззах вилоятининг бош жамоаси эканлигини биламиз. Ҳар бир инсон қай соҳада бўлмасин вилояти шаънини ҳимоя қилгиси келади. Тўғри, жамоадан кетмаслигим ҳақида айтганман. Аввалроқ ҳам бир қанча яхши таклифлар тушди, аммо мен жамоада қолишни афзал кўрдим. Эртага нима бўлишини Худо билади. Балки яхшироқ таклифлар тушса кўриб чиқарман.

- Сиз нафақат ҳимоя қўрғонида балки ҳужум чизиғида ҳам фаоллик кўрсатишга ҳаракат қиласиз ва бу орқали голлар ҳам киритасиз. Жиззахлик мухлислар таъбири билан айтганда "Сўғдиёна"нинг "Рамос"исиз. Бу ҳақида фикрингиз?

- Бу жуда ҳам ёқимли ҳолат албатта. Мухлислар ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу менга янада қўшимча куч беради.

- Бу йилги мавсумда "Сўғдиёна"нинг биринчи голи муаллифисиз. Бу ёқимли ҳолат, шундай эмасми? АГМКга қарши кечган оғир баҳсда ўз жойингиздан олдинга бориб гол уришингиз бу ҳужумчилар ишидан қониқиш ҳосил қилмаганингиз сабабдир?

- Гол уриш ҳамиша ёқимли ҳолат бўлган. Ҳақиқатан ҳам ўша ўйин оғир бўлди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Аммо бу футбол. Футболда эса ҳамма нарса бўлиши мумкин.



- Даврон Файзиев, Александр Мочинов, Сергей Лушчан, Улуғбек Бақоев. Шу тўрт мураббий қўлида ҳам футбол ўйнадингиз. Улардан нималарни ўргандингиз?

- Ҳар бир мураббий ўзига хос тажрибага эга. Сиз айтган мураббийлардан кўп нарса ўргандим десам хато бўлмайди. Улар билан ишлаганимдан хурсандман!

- Футболчилик фаолиятини тугатгач мураббийликка қадам қўйиш нияти борми?
- Очиғи ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Буни вақт кўрсатади.

- Карантин даври қандай ўтмоқда? Футболсиз зерикарли ростан ҳам, шундай эмасми? Ўз формангизни йўқотиб қўйишдан қўрқмаяпсизми?

- Футболсиз зерикарли чиндан ҳам. Ўзим ҳамма қатори карантин қоидаларига риоя қиляпман. Уйда индивидуал тарзда ҳам шуғулланмоқдаман. Иложи борича спорт формани йўқотмасликка ҳаракат қиляпмиз.



Оғабек Самисов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика