RU

Последние новости

22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  3 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  0 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  26 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  1 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  9 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   13 19:44Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"  2 19:11Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол  18 18:58"Барселона" Фатидан қутулмоқчи  2 18:35Гюлер "Реал"даги ҳолатидан норози  0 18:11"Челси" "Реал"нинг икки юлдузи учун 180 млн евро тайёрлади  7 17:48Рауль Асенсио "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 17:20Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси. Ўзаро ўйинлар тарихи  17 16:58"Ливерпуль" Диогу Жота билан хайрлашишга тайёр  2

Даврон Файзиев: "Шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак, унда билмадим..." Новости

Даврон Файзиев: "Шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак, унда билмадим..."

"Андижон" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Бахтиёр Ашурматов жамоада катта кўламдаги ишни бажаргани кўриниб турибди. Бугунги биринчи ва учинчи голларига эътирозим бор. Буларни видеода кўриб чиқишим керак. Агар мана шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак унда билмадим қандай ўйнаш керак? Ютқазиб туриб баҳона қилмоқчи эмасман. Кўрдингиз 10 киши бўлиб ҳам рақибдан қолишмадик. Футболда мағлубиятлар ҳам учраб туради, лекин бундай мағлуб бўлиш аламли. Курашда давом этамиз, "Навбаҳор", "Локомотив" ва "Нефтчи"га қарши ўйинлардан сўнг ҳурмат қила бошлашди. Балки йигитларимиз "осмонга чиқиб кетишгандир", - дейди Файзиев.

"Иккинчи голда ўзимиз хато қилдик, учинчи голда эса ўйиндан ташқари ҳолат бор эди менимча. Пенальти бўлмаганида ўйин натижаси бошқача бўлиши мумкин эди. Шундай пенальтини "Андижон" дарвозасига белгиласа қандай бўлишини ўйлаб кўриш керак. Ўтган йил ҳам Андижондаги ўйинда айнан шу ҳакам ишлаганди... Бу баҳона эмас".

"Акмал Холмуродов учинчи марта қизил карточка олди? Ўтган иккита ўйинда қизил карточкани ҳақли тарзда олганди. Лекин бугунги ўйинда рақиб футболчиси Акмал Холмуродовнинг чиғига тегди ва ҳимоячимиз ўзини боса олмади. Ўтган йил "Нефтчи" билан ўйинда худди шундай ҳолатда рақиб футболчиси Акмал қилганидек бизни ўйинчини туртиб юборганида сариқ карточка берилганди. Бугун эса қизил берди".

"Ҳакамларга танаффусдан олдин нима дедим? Озгина виждонан бошқаринглар дедим. Темур Ҳакимов "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин жароҳат олганди. Шу боис ҳозирча асосий таркибда тушишга тайёр эмас", - дейди Даврон Файзиев. 

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика