RU

Последние новости

00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  0 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  1 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   0 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  30 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  4 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  224 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  51 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  3 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0

Даврон Файзиев: "Қўқон-1912"ни салкам 90 фоиз футболчи тарк этди..." Новости

Даврон Файзиев: "Қўқон-1912"ни салкам 90 фоиз футболчи тарк этди..."

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев тайёргарликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- «Қўқон-1912» турнирни кутилмаган мағлубият билан бошлади, кейинчалик ўзини тиклаб олди, бу ҳақда нима дея оласиз?

- Рақибни ҳурмат қилган холда айтишим мумкинки, «Андижон-SGS»га қарши дастлабки баҳсда шогирдларим рақибни бироз менсимаган ҳолда ўйин намойиш этишди. Бунинг эвазига жазоландик. Бу масалан жамоавий билан яхшилаб муҳокама қилдик. Кейинги ўйинларда эса улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдимизга қўйган дастлабки мақсадимизга эришдик — гуруҳ босқичидан чиқдик. Келгуси босқичдаги рақибимизни бугунги ўйиндан кейин билиб оламиз. Вазифамиз финалга қадар етиб бориш ҳисобланади.

- Жамоанинг умумий тайёргарлиги ҳақида нима дея оласиз? «Қўқон-1912» Про лигага тушиб кетгач, асосий етакчилари жамоани тарк этди. Янги мавсумда қандай жамоа шаклланмоқда?

- Ҳозирги ҳолатимизни билиб турибмиз. Жамоанинг салкам 90 фоиз футболчи тарк этди. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Ҳозирда сафимизда келган футболчилар яхши ҳаракат қилишмоқда. Албатта, уларнинг барчаси билан шартнома имзолай олмаймиз. Бу борада турнир сўнгида бир қарорга келамиз. Шу боис, жамоага келган янги футболчиларга клуб олдига қўйган вазифаларни тушунтиряпмиз. Ҳозирча 10-11 нафар футболчини кўз остимга олиб қўйганмиз. Қолаверса, маҳаллий ёшларга эътибор қаратишни мақсад қилганмиз. Уларни ҳам жамоага жалб қилганмиз. Ўйлайманки, бу ёшларнинг келажаги порлоқ, фақатгина уларга эътибор қаратиш ва ишонч билдириш керак. Шу билан бирга, Суперлигада иштирок этган бир қатор футболчилар билан музокаралар ўтказяпмиз. Натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади. Агар ҳаммаси ижобий якунланса, уларни турнирдан кейин Тошкентдаги йиғинда кўрамиз.




- Селекция ишлари турнир бошлангунга қадар давом этадими?


- Олдимизда кам вақт қолган. Иложи борича, селекция жараёнида хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Клуб ишончини оқлайдиган футболчиларни қабул қилишга тайёрмиз. 15 февраль куни трансфер ойнаси ёпилади. Буни тушуниб турибмиз. Ушбу муддат сўнгигача барча трансферларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Турнир яхши ўтяпти. Бироқ майдон ҳолати чиройли футбол кўрсатишга халақит бермоқда. Менинг назаримда, турнир савияси аввалги йилларга нисбатан бироз пасайгандек туюлмоқда. Келгуси йиллардаги турнирларда ҳар бир жамоа асосий таркиби билан иштирок этса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ушбу мусобақа ҳам қайсидир мураббийлар учун фойдали саналади. Агарда сифатли майдонлар ташкил этилганда, бошқа жамоалар ҳам турнирда иштирок этган бўларди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика