RU

Последние новости

10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  2 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  4 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  11 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  4 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  3 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2

Даврон Файзиев: "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади" Новости

Даврон Файзиев: "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади"

«Сўғдиёна»-«Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ва дарвозабон Михаил Спиридоновлар иштирок этишди.

— Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаганимиз анча яхши бўлди. Бундан кейин бизда ортга йўл йўқ, биринчи даврада йўл қўйган ҳатоларимизни такрорланмаслигига бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳисоб бундай йирик кўриниш олишини ростини айтсам кутмагандим. «Қизилқум» жамоаси «чақилмас ёнғоқ» тоифасидаги жамоалар қаторига киради. Ҳар қандай рақибга кутилмаган «совға»лар ҳадя қила оладиган жамоа.

— Жамоага янги таклиф этилган ўйинчилар ҳақида тўҳталсангиз…

— Ўзларингиз бугунги ўйинни кузатдингиз. Бугун асосий таркибимизда тўрт нафар янги футболчи майдонга тушди. Александр Клецковни барча яхши танийди. Унинг маҳорати бизга асқотади деб ўйлайман. Иззат Ғаниев «Қўқон-1912″ жамоасидан, Ислом Исоқжонов «Олмалиқ»дан, Қаҳрамон Боҳодиров — бу футболчи Жиззахдан. «Машъал» жамоаси билан шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлиги билан уни дарҳол жамоамизга таклиф этдик. Ўйлайманку янги футболчиларнинг барчаси бугун ёмон ўйин кўрсатишмади. Шунингдек, Хуршид Мухторов — «Локомотив» жамоасидан таклиф этилган футболчи, бугун майдонда ҳаракат қилмади.

— Михаил Спиридоновга савол: Стадион ёритгичлари дарвозабонларга таъсир кўрсатмадими?

— Йўқ асло. Прожекторлар анча баландда жойлашганлигини инобатга оладиган бўлсак, улар майдонни аъло даражада ёритди. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, мураббийларимиз рақиб ҳақида бизга етарлича маълумотлар беришиб, улар билан қандай ўйнашлигимиз кераклиги ҳақида тушунтиришганди. Ваҳобовни ҳимоячиларимиз бир бора эътибордан четда қолдиришда ва у бу ҳатодан унумли фойдаланиб гол киритди. Танаффусда ечиниш хонасида дарҳол ювиниб олдик. Бу эса бизга иккинчи бўлимда янаям яхшироқ ҳаракат қилишимизга ёрдам берди.  Ҳисоб бнданда йирик кўриниш олиши мумкин эди, ҳужумчиларимиз ўша 4-5 голли вазиятларни голга айлантира олишганида. Кейинги ўйинларда янаям яхшироқ ҳаракат қиламиз. Жамоаги таклиф этилган янги футболчиларнинг барчаси бугун ўйинга мослашиб кета олишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика