RU

Последние новости

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради" Новости

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради"

“Сўғдиёна”-“Шўртан” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

– Мен биринчи навбатда бугун стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бугун кўрсатган ўйини учун узр сўрайман. Агар ўтган турдаги “Қизилқум” жамоаси билан бугунги ўйинни солиштирадиган бўлсак ер билан осмонча фарқа бор. Мен қўрққан нарса бугун содир бўлди. “Қизилқум” жамоаси устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин йигитларда ортиқча ишонч пайда бўлди ва мен буни рақибга нисбатан ҳурматсизлик деб биламан. “Шўртан” жамоаси бугун бизни маҳорат бобида енгди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, сўнгги сонияларгача кураш олиб бордик ва ортга қайтиш бўлмади. Биринчи бўлимда шогирдлари кўрсатмаларимни тўғри бажариб боришди. Иккинчи бўлимда эса, бунинг акси. Иккита стандарт вазият ва иккита гол. Бугунги ўйин қайси ҳатоларимиз устида иш олиб боришимизни кўрсатиб берди. Мағлубиятга мураббий жавоб беради. Балки ўйиндаги ўзгартиришларда ҳато қилгандирман. Футболда бир қоида бор: Ютган таркибга камдан кам ҳолатларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

– Бундан кейинги ҳар бир ўйинда биз оҳирги ўйиндек майдонга тушамиз ва оҳиригача кураш олиб борамаиз. Ўйлайманки қилаётган меҳнатларимиз албатта ўз самарасини беради.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика