Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади"
		
		05 апр 2023 22:17
        Новости	
	 
				 
				Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади"
Ўйин ҳақида
- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Бугун бизга омад етишмади. Вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Бугун ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз туфайли ёшларга ҳам имкон бердик. Имкониятларини чамалаб олдик, синовдан ўтказдик. Ёмон ҳаракат қилишмади, айтиб ўтганимдек бизга омад етишмади.
"Насаф" яхши шаклланган жамоа. Таркибида кучли ижрочилар бор. Қўқонда эсган шамол ҳам ҳар икки жамоанинг ўйинига таъсир кўрсатди.
- Голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ўйлайсизми?
- Йўқ, бунда фақат дарвозабонни айбламаган бўлардим. Голда ҳамманинг хатоси бор. Ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар, зарбагача қўйиб бердик. Дарвозабондан ҳам хато бор, лекин айб тўлиқ унда эмас. Зарба берилган вақтда тўп йўналиши ўзгарди, бу дарвозабонни чалғитди. "Насаф" бизнинг жарима майдонимиз атрофида хавфли вазиятлар яратишига тайёр эдик. Шундан бошқа вазиятларда биз уларга имкон бермадик.
- Кубок қуръасига муносабатингиз қандай? Масалан, кимдир уйда, кимдир сафарда кўпроқ ўйнашига фикрингиз қандай?
- Тўғри, биз қолган иккита ўйинни сафарда ўтказамиз. Регламаент шундай ва биз уни ҳурмат қиламиз. Лекин барибир ҳар бир жамоа сафарда ҳам ўйнайди, тўлиқ уйда ўйнамайди.
Бизга Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган. Эндиликда бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз. Бироқ бу кубок ўйинларига эътиборсиз эканимизни англатмайди. Бизнинг вазифамиз шу, ўйин борми, майдонга чиқдикми, демак ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии