RU

Даврон Файзиев: "31 декабрда менинг шартномам тугайди" Новости

Даврон Файзиев: "31 декабрда менинг шартномам тугайди"

"Сўғдиёна" - "Насаф" (0:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Уйдаги охирги ўйин учун мухлислардан узр сўрайман. Ўз майдонимиздаги сўнгги баҳсни бундай йирик мағлубият билан якунлаш жуда аламли. Футболчилар олдимизга қўйилган вазифани бажардик деб умуман ўйнашмади. "Сўғдиёна"нинг ҳеч бир футболчисининг ҳаракатидан қониқмадим. Имкони бўлганида 11 нафар футболчини алмаштирган бўлардим.

Янги мавсум режалари? Клуб раҳбарлари билан ҳали бу борада гаплашганим йўқ. Бор эътиборим 22 ноябрь кунги баҳсга қаратилган. Жамоадаги футболчиларнинг, хаттоки менинг ҳам шартномам 31 декабрда тугайди. Биз ОЧЛда ўйнамаймиз, шу боис 18-20 декабрдан мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Янги йилдан сўнг кимлар қолиши ва кимлар кетиши маълум бўлади. Кўплаб футболчиларга таклифлар бор. Ўзимнинг ҳам қолиш қолмаслигим аниқ эмас", - дейди Даврон Файзиев.

Дилдора Холбоева
"Сўғдиёна" матбуот хизмати


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика