RU

Последние новости

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  8 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  1 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  6 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Даврон Файзиев: "Учта дўст жанги бўлди " Новости

Даврон Файзиев: "Учта дўст жанги бўлди "

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев иштирок этди.
"Навбаҳор"ни биринчи ғалаба билан табриклайман. Бугун меҳмонда очко олиш биз учун жуда муҳим эди. Мағлубиятни ҳам тан олиш керак. Учта дўст жанги бўлди дейишим мумкин. Булар Бақоев, Ашурматов ва мен. Барча бизнинг жуда қалин дўст эканимизни билади. Агар имкониятлардан фойдалана олганимизда балки натижа бошқача бўларди. "Навбаҳор" мухлислар эвазига ҳам анча ишончли ўйнади. Хатолар устида ишлашда давом этамиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди", - дейди Файзиев.

"Музаффаровга кўрсатилган қизил карточка? Ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилмайман. Уларга баҳо берадиган назоратчи бор. Менинг ишим жамоани ўйинга тайёрлаш".

"Ўтган ўйинлардаги ҳимоячиларнинг ўйинига нисбатан бугунги ҳимоядаги ўйинимиз менга ёқди. Урилган голга келсак тўп рекошет ҳолатдан сўнг дарвозамизга урилди. Оддий вазиятларда қўпол хатога йўл қўйдик ва мағлуб бўлдик. Олдинги учта турда кўплаб хатолар қилгандик, бугун эса биттагина хато бўлди".

"Мени қийнаётган нарса 4 йилдан буён ўз мухлисларимимиз қаршисида ўйнамаганимиз".
 

"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика