RU

Последние новости

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  2 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  7 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

Дастлабки давранинг 7 кашфиёти Новости

Дастлабки давранинг 7 кашфиёти

Олий Лига биринчи давраси бизга бир қатор иқтидорларни тақдим этди.

Бунгача ҳеч ким танимаган бу футболчилар айнан биринчи даврадан кейин мухлислар эътиборига тушди. «Эрудит Спорт» газетаси давранинг етти нафар кашфиёт футболчилари ҳақида мақола эълон қиларкан, бу футболчилар тоифасига «Динамо» аъзоси Отабек Зокировни ҳам киритди.

ЖАВОҲИР СОҲИБОВ («Пахтакор»)

Ҳар йили “Пахтакор”да ёш истеъдодлар етишиб чиқиши одатга айланиб бормоқда. Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров каби иқтидорли ўйинчилардан кейин мана энди бу йил Жавоҳир Соҳибов кўзга кўриниб бормоқда. Таянч яримҳимоячиси вазифасида ҳаракат қиладиган Соҳибовга Одил Аҳмедовнинг вориси сифатида қарашмоқда. 19 ёшли бу футболчи биринчи даврада “Пахтакор”нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди. Соҳибов ёшлар терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионатида иштирок этди ва Мундиалда сардорлик масъулиятини ўз зиммасига олди. Жавоҳир биринчи даврада Олий Лигадаги дастлабки голини ҳам киритди. “Шўртан” билан баҳсда (2:1) у рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Бир сўз билан айтганда, Самвел Бабаян яна бир иқтидорни «кашф қилди».



ИКРОМ АЛИБОЕВ («Локомотив»)

«Темирйўлчилар» асосан тажрибали ўйинчиларга таянган жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо Вадим Абрамов ёшларни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Темур Кападзе, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Олег Зотеев сингари маҳоратли футболчилар орасида ёш Икром Алибоев асосий таркибга киришни уддалади. Абрамов унга майдон марказида ишонч билдирди ва футболчи буни оқлай олди. Қолаверса, ОЧЛда ҳам дебютини ўтказди. Икром чемпионатда “Пахтакор” дарвозасига муҳим голни урди, ОЧЛда ҳам тўп киритди. Алибоев қисқа вақт ичида миллий терма жамоа мураббийлари эътиборига тушди. Миржалол Қосимов уни таркибга жалб қилди. Икром Эронга қарши ўртоқлик учрашувида ва КХДР термаси билан бўлган расмий ўйинда майдонга тушди.



ОДИЛ ҲАМРОБЕКОВ («Насаф»)

Қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев сўнгги йилларда ёшларга ҳам катта урғу бермоқда. Шоҳруҳ Гадоев, Фаррух Сайфиев, Элдор Суюновдан кейин мана энди Одил Ҳамробеков ҳам кўзга ташланмоқда. Ўтган мавсумларда Бердиев бу футболчига майдонга қисқа вақтга тушириб, ўйнаш имконини берарди. Бу йилдан эса Ҳамробеков “Насаф”нинг асосий ўйинчисига айланди. Натижада тажрибали Илҳом Юнусов ҳам захирага ўтириб қолди ва биринчи даврадан кейин бошқа клубга ижарага берилди. Бу эса Ҳамробеков ишончни оқлаётганидан далолатдир. Одил ҳам Янги Зелландияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

ДОСТОН ҲАМДАМОВ («Бунёдкор»)

Илгари катта маблағлар сарфлаб юлдузларни сотиб оладиган “Бунёдкор” жамоаси энди академияга ҳам эътибор қаратишни бошлади. Шунингдек, ўз ўйинчиларини четга яхши суммага трансфер қилишни ҳам бошлади. Сергей Лушан ёшларга ишонч билдираётгани ўз самарасини кўрсатмоқда. Сардор Рашидовдан кейин мана энди Достон Ҳамдамов “Бунёдкор”нинг асосий фигурасига айланса, ажабмас. Ўтган йили Олий Лигада дебют қилган Ҳамдамов бу мавсумда янада ўсишга эришмоқда. Жаҳон Чемпионатидан Достон янада кучга тўлиб қайтди ва биринчи давра охирларида “Қалдирғочлар”га кўпроқ фойда келтирди.



ОТАБЕК ЗОКИРОВ («Динамо»)

Самарқандликлар биринчи даврани барқарор ўтказишмаган бўлса-да, Тачмурод Агамуродов ёшларга ўзини кўрсатиш имконини берди. Шундай ўйинчилардан бири Отабек Зокиров биринчи даврада илиқ таассурот қолдирди. Деярли барча учрашувларда майдонга тушган Зокиров рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритди ва яна шунча голга ҳаммуаллифлик қилди. Айниқса, “Андижон” жамоаси билан бўлган баҳсда Зокировнинг голи “Динамо”га муҳим ғалабани тақдим этди. Ана шу ўйиндаги ғалаба туфайли самарқандликлар биринчи даврани 12-поғонада якунлашди.

ЭЛДОР ШОМУРОДОВ («Бунёдкор»)

Сергей Лушаннинг «Бунёдкор»даги ислоҳотлари янги ёш футболчиларни тақдим этмоқда. Достон Ҳамдамовдан ташқари Элдор Шомуродов ҳам биринчи давра «кашфиёт»ларидан бири бўлди. Воҳалик ёш ҳужумчи «Қалдирғочлар» сафида Олий Лига ва Осиё Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатган бўлса, ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ҳам ўз голлари билан мухлислар эътиборига тушди.



САИДЖОН АБДУЖАББОРОВ («Металлург»)

Рустам Мирсодиқов таркибни ҳар йили ўзгартирадиган мураббий эмас. У ўзи ишонган футболчиларни ҳеч қаёққа қўйиб юбормаган ҳолда маҳаллий ёшларни тарбиялашга одатланган. Шунинг учун “Металлург”да ҳам тез-тез янги номлар пайдо бўлади. Биринчи даврада Саиджон Абдужабборовни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. У бу йил “Металлург”нинг асосий ўйинчисига айланди ва чемпионатнинг биринчи қисмида рақиблар дарвозасини 4 бор ишғол этди. 22 ёшли футболчи биринчи даврада Мирсодиқовнинг ишончини оқлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика