RU

Последние новости

21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  0 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  205 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  49 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  2 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  19 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  1

"Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост" - Равшан Ҳайдаров "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида Новости

"Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост" - Равшан Ҳайдаров "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида

Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи тайм боши "Навбаҳор" устунлигида ўтди, кейин йигитларимиз ўзларига келиб ўз ўйинларини кўрсатишни бошлашди. Иккинчи таймда умуман бошқача футбол бўлди. Ўйлайманки 3 очкога лойиқ ўйин кўрсатдик. Омадсизлик туфайли дуранг қайд этдик. Хатоларни хулоса қилиб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бизда икки кун вақтимиз бор ва кейинги ўйин.

Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост. Менимча бунга юзага катта танаффус, кейин ҳимояда етакчи футболчиларимиз йўқ эди. Станоевич бўлганида хотиржам ўйин бўларди.

Тўғри ўйин охирида толиқиш бўлди. Захирамиз узун эмас, жароҳат олганлар бор. Ёш футболчиларни майдонга туширишга ҳайиқдим. Тўғри режа билан кетма-кет ўйинларга тайёр бўлишимиз керак. Жароҳат олган футболчилар сафга қайтишларини кутамиз. Афсуски бугун Александр Касьян тўртинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги баҳсда бизга ёрдам бера олмайди.

Бубанья билан деярли ишламадим. Андижонга бориб 5 дақиқа ўйнаганини ҳисобга олмасак, қайтиб келганидан кейин йўқ бўлиб қолди. Пандемия туфайли карантин бўлди, уйига кетганини эшитдим. Унинг шартномаси қандай эди тўғриси хабарим йўқ. Шу боис бу борада бошқа ҳеч нарса айта олмайман.

Жамоа ўйинида хатоликлар ва камчиликлар бор. Келганимдан кейин ўз фалсафамни сингдириб боришга интилаяпман. Бу борада ишлаяпмиз.

"Сурхон"да тажрибали футболчилар кўп? Биласиз мен жамоага мавсум ярмида келдим, футболчилар менга қадар клубга келишган. Мени вазифам шу бор футболчилар билан натижа кўрсатиш. "Сурхон", - дейди Равшан Ҳайдаров.






Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика