RU

Последние новости

11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  1 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  2 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  4 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  47 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  4 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  8 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  6 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6

Дарко Гожкович: "Қўқонни жуда тез соғинсак керак" Новости

Дарко Гожкович: "Қўқонни жуда тез соғинсак керак"

Олий лига сўнгги туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг, қўқонликларнинг сербиялик легионерлари Никола Валентич ва Дарко Гожкович ўз юртларига жўнаб кетишди.
Биз сафар олдидан Дарко Гожковични суҳбатга тортдик.

- Дарко аввало “Олмалиқ” билан бўлган ўйин ҳақидаги фикрларингизни билмоқчи эдик.

- Мавсумни ғалаба билан якунлаб , мухлисларимизга қувонч улашиш мақсадида майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлиб гол ўтказворганимизга қарамай ниятимизга етганимиздан хурсандман. Бу ўйиндаги ғалаба турнир жадвалидаги ўрнимизни бироз яхшилаб олиш имконини берар эди. Шунинг учун барча йигитлар бирдамликда , борларини бериб ҳаракат қилдик ва якунда мавсумни аъло кайфиятда якунладик.

- Жамоа билан шартномаларингиз якунига етди. Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳа биз “Қўқон-1912”  клуби билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган эдик. Эртага ўз юртимизга учиб кетамиз. Бош мураббий ва клуб раҳбарлари Никола иккимизнинг ҳаракатларимиздан хурсанд эканликларини баён қилдилар. Энди уйда янги йил байрамини ўтказгунимизча дам оламиз. Кейин вазиятга қараб иш кўрамиз. Жамоа раҳбарлари бизни кейинги мавсумда ҳам Қўқонда ўйнашимизни истаётганларини айтишди. Ўз навбатида биз ҳам шартномани янгилашга тайёрмиз.

- Жамоа билан молиявий масалаларда муаммолар бўлмадими?

- Бу борада клуб раҳбарларига коттакон раҳмат айтмоқчиман. Биз жамоадан барча маош ва мукофот пулларимизни олдик.  Шу ўринда Қўқонлик мухлисларга ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб турганлари ва чиройли кузатиб қўйганлари учун ўзимизни миннатдорчилигимизни изҳор қилмоқчиман. Биз Ўзбекистонликларнинг самимий меҳмондўстлиги, шириндан – ширин таомлари  , айниқса паловни жуда тез соғинсак керак – дейди Дарко Гожкович.

Бугун эрта тонгда Сербиялик футболчилар Никола Валентич ва Дарко Гожкович ўз юртларига учиб кетишди.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика