RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  4 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Дани Алвес "Барселона"ни клуб афсоналарига муносабати учун танқид қилди Новости

Дани Алвес "Барселона"ни клуб афсоналарига муносабати учун танқид қилди

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес клубни ўз тарихининг бир қисмига айланган футболчиларга бўлган муносабатини танқид қилди.

39 ёшли бразилиялик ҳимоячи 2008 йилдан 2016 йилгача ва 2021 йилнинг ноябридан 2022 йилнинг июнигача "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаган.

"Жамоани хафа бўлган ҳолда тарк этмайман. "Барселона"га қайтганим учун бахтли ҳолда кетаман. Бундай лаҳзаларни беш йил давомида орзу қилардим. Менга ёқмаган ягона нарса - хайрлашув чоғи қандай кечгани эди.

Келганимдан бери 20 ёшда эмаслигимни ва ҳамма нарса тўғридан-тўғри, яширмасдан бажарилишини хоҳлаётганимни аниқ айтдим. Клуб эса сўнгги йилларда аксинча хато иш қилди. "Барселона" клуб тарихини яратган инсонлар ҳақида қайғурмайди. "Барселона" мухлиси сифатида мен клуб бошқача йўл тутишини истардим. Ўзим ҳақимда гапирмаяпман, чунки менинг вазиятим бошқача сценарий эди. Мени қайтаргани учун Хави ва клуб президентидан чексиз миннатдорман.

"Майдонда ақл бовар қилмайдиган истеъдодга эга ёш футболчилар жамланган клубга ташриф буюргандим. Аммо "Барселона" ўзининг майдондан ташқаридаги фазилатларини яхшилаши керак. Майдонда содир бўлаётган ҳамма нарса ташқарида содир бўлаётган воқеаларнинг аксидир", - деди Алвес.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика